Суперлиганинг дастлабки 10 турига ташриф буюрган мухлислар сони сарҳисоб қилинди

Фото: FC Bunyodkor
Ўзбекистон Суперлигаси старт олганидан буён, стадионларга жами 737 954 томошабин ташриф буюрди, деб ёзади Sports.uz.
Уларнинг орасида 10-тур энг юқори кўрсаткич қайд этган - 88 564 мухлис.
Энг кўп мухлис келган ўйин 3-тур доирасидаги «Навбаҳор» – «Локомотив» баҳси бўлиб, унга 25 300 томошабин кирган.
Энг кам мухлис 5-тур доирасидаги «Локомотив» - «Қўқон-1912» ўйинига келган - 3 123.
Ўз майдонидаги ўйинларда мухлис тўплаш борасида «Бунёдкор» етакчилик қилмоқда. «Қалдирғочлар»нинг уй учрашувларини томоша қилиш учун жами 103 236 ишқибоз ташриф буюрган. Иккинчи ўринда «Бухоро» бормоқда. Улуғбек Боқоев жамоасининг ўйинларига роппа-роса 99 минг мухлис кирган. «Пахтакор» стадиони эса бу борада кучли учликни ёпиб турибди. «Шерлар»нинг ўйинларини томоша қилиш учун жами 84552 мухлис келган.
Стадионга кирган мухлисларнинг ўртача сони бўйича «Навбаҳор» етакчилик қиляпти - 19 760 мухлис. Бу борада «Бунёдкор» иккинчи, «Бухоро» эса учинчи ўринда турибди, деб якунлайди Sports.uz.
Аввалроқ, «Нефтчи» клуби тўп сурадиган «Истиқлол» стадионида мухлислар сони сунъий равишда оширилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Қуролли кучлари Курск областидаги асосий вазифасини бажариб бўлди — Зеленский
Жаҳон | 00:22
-
Қашқадарёда босқинчилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
Жамият | 23:40 / 14.03.2025
-
Канаданинг янги бош вазири қасамёд келтирди
Жаҳон | 23:29 / 14.03.2025
-
Озода Нурсаидова клипи жараёнида авария бўлган актриса Туркияда операция қилинади — воқеа тафсилотлари
Жамият | 23:03 / 14.03.2025
Мавзуга оид

04:28 / 11.03.2022
Драганнинг «Пахтакор»и яна ғолиб: «шерлар» Черанга боғланиб қолдими?

16:48 / 20.01.2021
Футболдаги ўзбек иши. Ҳакамлар ким билан келишишган?

22:33 / 29.11.2020
Сергеев – қаҳрамон, Машарипов ҳамон жамоада. «Пахтакор»нинг чемпионлик ўйинидан фотогалерея

21:17 / 20.11.2020