Саудия Арабистони Эроннинг ҳаракатларига жавоб қайтаради

Фото: Islam-Today.ru
Саудия Ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр маълум қилдики, агар Эрон ядровий дастурни ривожлантиришни тикласа, саудияликлар ҳам ядро қуролига эга бўлади. Бу ҳақда у CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Биз ўз одамларимизни ҳимоя қилиш учун нима талаб этилса, барчасини қиламиз. Бундан ҳам аввал бир неча марта маълум қилганмиз, агар Эрон ядро қуролига эга бўлса, бизда ҳам бўлади», — деган Одил ал-Жубайр.
У Эрон билан ядро келишуви аввалбошдан мукаммал эмасди ва баллистик ракеталар ишлаб чиқарилишига ҳам, Эроннинг терроризмни қўллашига ҳам ҳеч қандай таъсир кўрсата олмасди. Шунингдек, вазир Саудия Арабистони ўз ядровий бомбасини ишлаб чиқишни истамаслиги, аммо Эроннинг эҳтимолий ҳаракатларига мос равишда жавоб қайтариш зарурлигини таъкидлаб ўтган.
Март ойида Саудия Арабистони тахти валиаҳди шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон Ал Сауд мамлакатда Эроннинг ҳаракатларига жавобан ядровий қурол пайдо бўлиши мумкинлигини айтиб ўтганди. У шунингдек, яқин йилларда Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида уруш бошланиши мумкинлигини истисно этмаганди.
Мавзуга оид

12:50 / 31.05.2025
ОАВ: АҚШ Эронга ҳужум қилиш таҳдиди туфайли Исроил билан ҳарбий ҳамкорликни музлатди

07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади

20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди

16:28 / 23.05.2025