Жаҳон | 09:55 / 09.05.2018
8533
1 дақиқада ўқилади

Эрон президенти АҚШни психологик урушда айблади

Фото: REUTERS

Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг маълум қилишича, АҚШ етакчиси Дональд Трампнинг ядровий битимдан чиқиш тўғрисидаги қарори Эрон ҳукуматига қарши психологик урушнинг бир қисми саналади. Шунингдек, унинг умид билдиришича, Америка томони унда муваффақиятга эриша олмайди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

«Трамп қилаётган иш, психологик уруш ва иқтисодий босимдан бошқа нарса эмас. Биз Трампга психологик урушда ёки Эрон халқига иқтисодий босим ўтказишда муваффақият қозонишига йўл қўйиб бермаймиз», - дея айтиб ўтди Руҳоний Эрон халқига йўллаган мурожаатида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремль АҚШ Эрон билан ядровий битимдан воз кечса, Путин қарор қабул қилиши ҳақида баёнот берганди.

Мавзуга оид