Фан-техника | 20:49 / 23.03.2018
12722
2 дақиқада ўқилади

Мактаб ўқувчиси LEGO'дан протез қўл ясади

LEGO конструктори — ажойиб нарса. Айниқса, Technics серияси. Унинг ёрдамида кўп фойдали нарсалар ясаш мумкин. Бундай тўпламлардаги мураккаб механизмлар шарофати билан мутлақо хаёлга келмаган нарсаларни ясаш мумкин. Масалан, қўл протези.

Дэвид Агуилар болалигидан LEGO ўйнашни яхши кўрган, доим конструктордан машиналар, қайиқлар, самолётлар, роботлар қурган, 9 ёшида эса ҳатто ўзига роботлаштирилган қўл ясашнинг уддасидан чиққан.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Гап шундаки, Дэвид ўнг қўли ривожланмаган ҳолатда туғилган, шу боис унда бу камчилигини тузатиш истаги кучли бўлган. Бироқ 9 ёшли боланинг онги тўлақонли протез ясашга етмаган, бироқ ғоянинг ўзи боланинг миясида сақланиб қолган.

У тўққиз йил ўтиб тажрибасини такрорлади ва ўз меҳнати маҳсули акс этган видеони YouTube-каналига юклади. Янги протез турли вазифаларни бажариш учун етарли даражада мустаҳкам бўлиб чиқди. У турли томонларга ҳаракатлана олади ва ҳатто Hand Solo'га имкон беради — Дэвид протез ёрдамида турли предметларни ушлашни шундай атайди.Протез мингдан ортиқ деталдан иборат Air Race Jet тўпламидан тайёрланган. Протезни ясаш жараёни билан боғлиқ тафсилотлар видеода акс этган.

Мавзуга оид