Украина Австралияга космодром бўйича таклиф билан чиқди

Фото: The West Australia
Украина давлат космик агентлиги Австралия ғарбида космодром қуриб беришни таклиф қилди. Бу ҳақда The West Australia хабар бермоқда.
Украинанинг Австралиядаги элчиси Николай Кулинич сўзларига кўра, Украинада «глобал космик пойгада катта тажриба» бор.
Унинг билдиришича, Украина «агарда майдонча бўлганида, ракеталар учиришни эртага эрталабданоқ бошлаши мумкин эди».
«Бу таклиф ҳақиқатга жуда яқин. Биз ўз мутахассисларимиз ва экспертлик билимларимизни таклиф этмоқдамиз. Австралияда фойдаланиш учун ер бўлса бўлди», - дея айтиб ўтди Кулинич.
Мавзуга оид

20:43 / 12.03.2025
Россия қўшини Суджага кирди

18:24 / 12.03.2025
Россия 30 кунлик оташкесимга рози бўлмаса, қўшимча санкцияларга дучор бўлиши мумкин

16:24 / 12.03.2025
«Тинчлик учун яхши кун» — Жиддадаги музокаралар якунларига дунё бўйлаб қандай реакция қилинмоқда?

14:35 / 12.03.2025