Қозоғистон ал-Қудс бўйича баёнот берди

Фото: Tengrinews
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ал-Қудс билан боғлиқ вазият ҳақида баёнот берди, дея хабар қилмоқда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
"Қозоғистон ал-Қудс мақоми билан боғлиқ вазият атрофидаги кескинликнинг ўсишидан хавотирда эканини билдиради ва барча иштирокчи томонларни вазминликка чақиради. Ал-Қудснинг амалдаги мақоми сақланиб қолиниши учун чиқиб, Қозоғистон Фаластин-Исроил можаросига халқаро ҳуқуқ, БМТ Бош Ассамблеяси ҳамда Хавфсизлик Кенгашининг тегишли резолюциялари ва 2002 йилдаги Араб тинч ташаббуси асосида ечим топиш бўйича позициясини яна бир тасдиқлайди”, - дейилади тарқатилган хабарда.
Хабар қилинишича, Фаластин-Исроил можаросига ечим топиш “икки халқ учун икки давлат” принципи бўйича амалга оширилиши лозим, у 1967 йилги чегараларда Фаластин давлатини пойтахтни Шарқий ал-Қудсда бўлгани ҳолда ташкил этиш, Исроил билан тинчлик ва хавфсизликда ҳаёт кечиришни назарда тутади.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп ал-Қудсни Исроил пойтахти сифатида тан олишини маълум қилди. Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Трампга «жасур ва адолатли» қарор учун миннатдорлик билдирди. Ўз навбатида, Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос Трампнинг қарорини Яқин Шарқдаги тинч жараёнда Америка иштирокининг якуни деб атади.
Мавзуга оид

12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради

18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади

21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради

17:32 / 25.02.2025