Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради
Қозоғистон Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, бунга ички бозорда ёқилғи танқислиги таҳдиди сабаб бўлган.

Фото: ТАСС
Қозоғистондан бензин экспорти яна олти ойга тақиқланди. Бу ҳақда «Қозоғистон Республикаси ҳудудидан нефть маҳсулотларини экспорт қилишнинг айрим масалалари тўғрисида»ги буйруқнинг янги таҳрири Энергетика вазирлиги томонидан тайёрланиб, муҳокама қилиш учун очиқ порталга жойлаштирилди, деб хабар берди Zakon.
2025 йил 29 мартидан жорий этилиши кутилаётган тақиқ нафақат хорижий давлатларга, балки ЕОИИ давлатларига ҳам тааллуқли (илгари келишилган ҳажмлар бундан мустасно).
Тақиққа кўра, ёқилғи-мойлаш материалларини автомобиль транспортида экспорт қилиш мумкин эмас (бу ёнилғи бакларидаги бензинга тааллуқли эмас). Гуманитар ёрдам доирасида нефть маҳсулотларини экспорт қилиш (ҳукумат қарори билан) ва илмий фаолият учун намуналарни экспорт қилиш бундан мустасно бўлади.
Қозоғистон нефть маҳсулотларини темирйўл орқали экспорт қилиш ҳам тақиқланган (бензинни етказиб бериш режалари бўйича ва инсонпарварлик ёрдами доирасида экспорт қилиш бундан мустасно).
2025 йил 29 январда Қозоғистон автомобиль ва темирйўл транспортида бензин ва дизель ёнилғисини экспорт қилишни тақиқлаган эди. Қозоғистон Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, бунга ички бозорда ёқилғи танқислиги таҳдиди сабаб бўлган.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида бир қатор ташаббусларни илгари сурди
Ўзбекистон | 16:40
-
Тахтақорача довонида ёнғин чиқди
Ўзбекистон | 16:16
-
Москвада геолокацияси ўчирилган мигрантлар рўйхатдан чиқарилади
Жаҳон | 16:13
-
Ғарбий Қозоғистонда сайғоқларни овлаш бошланди
Жаҳон | 16:00
Мавзуга оид

10:40 / 07.06.2025
Хоразм ва Жиззахда сифатсиз бензинни сотувга чиқарган заправкалар аниқланди

09:37 / 07.06.2025
Сифатсиз бензинни сотувга чиқарган АЁҚШга 75 млн сўм жарима қўлланди

18:55 / 01.04.2025
Шовотда бензин цистернасига тушган йигит заҳарланиб вафот этди

21:05 / 27.03.2025