Фан-техника | 14:05 / 09.06.2017
15805
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг қудратли сузувчи қуёш электростанцияси ишга тушди

Фото: Inhabitat

Сўнгги ўн йилда Хитойда кузатилаётган саноат буми давомида электр энергиясини ишлаб чиқишда экологик нормаларни ошириш, қайта тикланувчи манбаларга асосланган энергия ишлаб чиқувчи янги технологияларни жорий қилиш масаласи кўтарилди. Хитойда чиқиндиларни бартараф қилиш учун альтернатив энергия манбаларидан фойдаланишга доир давлат дастури қабул қилинган эди. Бу ҳақида inhabitat нашри хабар берди

Sungrow Power Supply Co томонидан Хуайнань (Анхой провинцияси) шаҳри яқинида дунёда энг қудратли сузувчи қуёш электростанциясининг ишга туширилиши давлат органлари қарорларини бажариш натижасидир. Станциянинг жойлашув масканининг ўзиёқ рамзий маънога эга - бу ерда ўз вақтида мамлакат экотизимини ифлослантириш манбаи бўлиб хизмат қилган иссиқлик электростанциялари учун ёқилғи қазиб олинган.

Янги сузувчи электростанциянинг қудрати 40 МВт'ни ташкил қилади, бу бир йил олдин сувга туширилган 20 МВт'ли станцияни икки карра ортда қолдиради. Сув сатҳидаги қуёш электростанцияларининг машҳурлиги кўплаб қулай омиллар ва унинг махсус тузилмаси билан изоҳланади. 

Биринчи навбатда қуёш электростанцияларига улкан ер майдонларини ажратиш муаммосидан халос қилади. Шунингдек панелларнинг сув сатҳи остида жойлашуви суюқликнинг буғланиши камайишига олиб келади - бу эса глобал исиш шароитида иқлим учун айни муддаодир. 

Бундан ташқари, қуёш панелларининг сув остида бўлиши фотоэлементлар ишчи ҳароратининг табиий йўл билан пасайишига олиб келади, бу уларнинг хизмат муддатини қўшимча харажатларсиз узайтиради. 

ХХР ҳукумати 2020 йилга бориб мамлакат энергия истеъмоли тузилмасида қуёш энергияси улушини оширишни режалаштирган. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди