Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
BYD электромобилни қувватлаш вақтини 5 дақиқагача қисқартирди
Компания электромобилларни қувватлаш вақтини самарали равишда уч баравар оширди.

Фото: BYD
Хитойнинг BYD компанияси электромобилни 400 км захирага қувватлаш учун 5 дақиқа кифоя қиладиган мегеватт қувватлантириш технологиясини тақдим қилди. Бу Tesla, Lucid ёки Hyundai технологияларидан тезроқдир, деб хабар берди IEEE Spectrum.
Янги тизим Шанхай автосалонида намойиш этилганда 1002 кВт қувватга эришган ва BYD Han L моделини 5 дақиқадан камроқ вақт ичида 13 фоиздан 60 фоизгача қувватлантирган.
Таққослаш учун, Tesla Model Y худди шундай диапазонга 15 дақиқада, Lucid Gravity 400 кВт қувватда 15 дақиқагача, Hyundai Ioniq 5 эса 18 дақиқада эришади. Аммо BYD ҳозир бу кўрсаткичларни самарали равишда уч баравар оширди ва электромобилларни бензинли автомобилларни тўлдириш тезлигига яқинлаштирди.
BYD электромобил ишлаб чиқаришда тўлиқ вертикал интеграцияга эришгани бу ютуқнинг калити сифатида айтилмоқда: компания автомобиллар ва аккумуляторлардан тортиб то қувватлаш станцияларигача ўзи ишлаб чиқармоқда.
Технология асосини 1000 В кучланишли Super e-Platform ва 1000 амперлик ток кучига эга янги литий-темир-фосфат аккумулятори эгаллайди. 500 та мегақувватловчи қурилма аллақачон ишлаб чиқарилган, йил охиригача 4 мингтасини ишга тушириш режалаштирилган.
Мутахассисларнинг қайд этишича, бу технологик устунлик Хитой ҳукуматининг қўллаб-қувватлаши ва жиддий рақобат маҳсулидир.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

20:48 / 31.07.2025
Телефонга қарамлик: технологиялар бизни қандай тобе қилмоқда?

20:34 / 11.07.2025
Хитойлик олимлар разведка ва қутқарув операциялари учун кибер-ари яратди

15:06 / 30.06.2025
Apple бошга тақиладиган еттита қурилмани тайёрламоқда

18:42 / 28.06.2025