Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда ўғирланган iPhone «қабристони» топилди
У ерга дунё бўйича ўғирланган смартфонлар тўпланиши таъкидланмоқда.

Хитойнинг Шэнчжэн шаҳрида ўғирланган iPhone телефонлари «қабристони» топилди – у ерда бутун дунёдан келтирилган гаджетлар тўпланиб қолган, деб ёзди Financial Times.
Лондон, Лос-Анжелес ва Нью-Йоркда ўғирланган қурилмалар бу жойга кўпинча ўғирликдан кейин бир ҳафта ичида келтирилади. Бино расман Feiyang Times деб аталади ва у ерда смартфонларни таъмирловчи ва сотадиган дўконлар жойлашган.
Бироқ, жабрланувчиларнинг Apple форумларидаги муҳокамаларига кўра, бинонинг тўртинчи қавати ишлатилган iPhone смартфонларини сотишга ихтисослашган, уларнинг баъзилари ўғирланган. Қурилмалар ҳатто блокланган ҳолатда ҳам келтирилади: эҳтиёт қисмларга талаб юқори, харидорлар эса телефонларнинг келиб чиқишига аҳамият бермайди.
Масалан, лондонлик Сэм Амрани кўчада қўлидан тортиб олинган iPhone 15 Pro смартфони йўлини кузатиб боришга муваффақ бўлди. Телефон Лондондаги бир нечта манзиллардан ўтиб Ҳонконгга, у ердан Шэнчжэндаги бинога етиб борган.
Фирибгарлар блокланган iPhone смартфонларининг баъзи эгалари билан iMessage орқали боғланиб, уларни блокни ечишга ундаган, акс ҳолда она платани сотиш ва шахсий маълумотларни ошкор этиш билан таҳдид қилган. Аслида блокланган қурилмада маълумотлар мавжуд эмас, аммо тажрибасиз фойдаланувчилар учун хабар ишончли кўриниши мумкин. Apple компанияси ҳозирча вазиятга изоҳ бермади.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Путин Зеленский билан фақат Украина таслим бўлган тақдирдагина учрашишга рози бўлади – Кислица
Жаҳон | 23:38 / 12.07.2025
-
Италия мафиясининг Лотин Америкасидаги етакчиси қўлга олинди
Жаҳон | 23:21 / 12.07.2025
-
Франция таркибида Янги Каледония давлати ташкил қилинади
Жаҳон | 22:41 / 12.07.2025
Мавзуга оид

10:19 / 12.07.2025
Хитой Ўзбекистонда сув ресурсини тежаш лойиҳаларига жалб этилади

21:44 / 11.07.2025
Хитойда робот ит 100 метр масофани 13 сонияда югуриб ўтди

20:34 / 11.07.2025
Хитойлик олимлар разведка ва қутқарув операциялари учун кибер-ари яратди

14:24 / 11.07.2025