Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Telegram асосчиси Руминияда цензура жорий этишдан бош тортди
«Ғарбий Европа ҳукуматлари» Руминиядаги президентлик сайловлари олдидан Telegramʼдан «консерватив овозларни ўчиришни» сўради, деди Павел Дуров. У талабни бажаришни «қатъий рад этди».

Фото: Telegram / durov
Telegram асосчиси Павел Дуров Ғарбий Европа давлатларидан бирининг 18 май, якшанба куни президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтган Руминияда «консерватив овозларни ўчириш» ҳақидаги илтимосини рад этганини айтди.
«Ғарбий Европа ҳукумати (ўйлаб кўринг, қайси бири) бугунги президентлик сайловлари олдидан Руминиядаги консерватив овозларни ўчиришни Telegramʼдан сўради. Мен қатъиян рад этдим. Telegram руминиялик фойдаланувчиларнинг эркинликларини чекламайди ва уларнинг сиёсий каналларини блокламайди», — деб ёзди мессенжер яратувчиси ўзининг Telegram-каналида.
Дуров қайси ҳукумат ҳақида гапираётганига аниқлик киритмади, бироқ «ўйлаб кўринг, қайси бири» сўзларини багет шаклидаги эмодзи билан тасвирлади, буни Францияга ишора сифатида талқин қилиш мумкин. Кейинчалик тадбиркорнинг айтишича, шу йилнинг баҳорида у Франция Ташқи разведка бош бошқармаси бошлиғи Николя Лернернинг «сайловлар олдидан Руминияда консерватив овозларни тақиқлаш» ҳақидаги илтимосини рад этган.
«Демократияни йўқ қилиш орқали «демократияни ҳимоя қилиш»мумкин эмас. Сайловларга аралашиш орқали «сайлов аралашувига қарши» кураша олмайсиз. Сизда сўз эркинлиги ва адолатли сайловлар ёки бор, ёки йўқ. Руминия халқи эса иккаласига ҳам муносиб», — дея таъкидлади у.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 10:53
-
Зеленский Шмихални Украина мудофаа вазири лавозимига таклиф қилди
Жаҳон | 10:21
-
“Ҳуқуқ саволлари дарсликдан тушмади” – абитуриентлар. Имтиҳоннинг биринчи куни қандай ўтди?
Ўзбекистон | 10:20
-
Ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш соҳасига хусусий сектор жалб қилинади
Ўзбекистон | 09:47
Мавзуга оид

21:42 / 14.07.2025
Банк карталардан 1 млрд сўмга яқин пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди

19:42 / 12.07.2025
Дуров муваффақиятли компания ташкил қилишнинг асосий шартини айтди

20:36 / 28.06.2025
Telegram бир нечта OSINT каналларни блоклади

00:50 / 22.06.2025