Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сўнгги бир ҳафтада доллар 100 сўмга қимматлаб, кейин 122 сўмга арзонлашди
Ўтган ҳафта Америка валютасининг сўмга нисбатан қиймати кетма-кет 3 кун ошиб, умумий 100 сўмга кўтарилганди. Шундан кейинги 3 биржа кунида миллий валюта 122 сўмга мустаҳкамланиб, 1 АҚШ долларининг расмий курси 12 858,15 сўмгача тушди. Бу – 5 ойлик минимум.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда АҚШ долларининг расмий курсида бироз ноодатий волатиллик кузатилмоқда.
Ўтган ҳафта душанба–чоршанба кунларидаги савдолар якуни бўйича курс 99,81 сўмга ошиб, 12 980 сўмга етганди. Шундан кейинги учта савдо кунида доллар умумий ҳисобда 122,01 сўм қийматини йўқотди.
Хусусан, 19 май кунги савдолардан кейин Марказий банк расмий курсни 12 858,15 сўм (–58,95 сўм) деб белгилади.
Шу тариқа, 20 май куни – 2024 йил 6 декабридан кейинги давр учун минимал расмий курс амалда бўлади.
Америка валютаси 19 май куни банкларда 12 920 – 12 980 сўм оралиқ диапазонда сотилди. Банклар долларни 12 795 – 12 910 сўм оралиқдаги курсларда сотиб олди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда АҚШ долларининг курси талаб (импорт) ва таклиф (экспорт, пул ўтказмалари, ташқи қарзлар, инвестициялар) мувозанати, шунингдек, Марказий банкнинг монетар сиёсатига боғлиқ. Талаб ва таклиф ҳажмининг ўзгаришига, хусусан, глобал иқтисодий омиллар ҳам таъсир қилади.
Мавзуга оид

16:50 / 23.06.2025
Долларнинг расмий курси 12 410 сўмгача тушди

18:32 / 13.02.2025
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси илк бор 13 000 сўмдан ошди

21:39 / 01.11.2024
2025 йил бюджет параметрларида доллар курси ўртача йиллик 13250 сўмдан ҳисобланган

16:24 / 22.04.2024