Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда кучли довул кузатилди
17 май куни соат тахминан 18:55 лардан бошлаб, Тошкент шаҳрида кучли бўрон кузатилиб, қуюқ чанг кўтарилди.

Фото: Telegram / Uzbmeteo
17 май куни соат 19:00 атрофида Тошкентда об-ҳаво кескин ўзгарди. Тўсатдан мусаффо осмон қоронғилашди, кучли шамол чанг-тўзонларни олиб келди. Кўчалардаги чанг, барг ва чиқиндилар ҳавога кўтарилди. Баъзи жойларда томлар учди, дарахтлар қулаб тушди. Аэропорт вақтинча самолётларни қабул қила ва жўната олмади.
Энергетика вазирлигига кўра, Тошкент шаҳрида 8,5 минг, Тошкент вилоятида 10,3 минг абонент вақтинча электр энергиясидан узилиб қолди.
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси кучли шамол муносабати билан хавфсизлик чораларини эслатди:
- эшик-деразалар, чордоқ ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиш;
- кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик;
- кўп қаватли бинолар балконларида, дераза токчалари ҳамда ташқаридаги буюмларни имкон қадар хавфсиз жойларга олиб қўйиш ёки мустаҳкамлигини текшириш;
- шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, ер ости ўтиш йўллари ва бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларда муҳофазаланиш тавсия этилади;
- бузилган биноларга кириш, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яшириниш тақиқланади;
Автомобилларни дарахтлар ва енгил конструкцияли қурилмалар остида қолдирмаслик зарур.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳолини фавқулодда ҳолатларда қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишга чақирди: 1050, 1055, (71) 212-69-80, (71) 212-69-82.
Ҳокимлик кўтарилган чанг сабабли аҳолига, айниқса аллергияси ёки чангга сезувчанлиги юқори одамларга кўчада юришни чеклашни тавсия қилди.
Пойтахт экология бошқармасига кўра, синиш хавфи юқори бўлган дарахтлар ёки синган дарахтларни кўрган фуқаролар, бу ҳақда Экология вазирлигининг (71) 207-11-07, (71) 207-11-08, 1157 ва 1207 телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари сўралади.
Энергетика вазирлиги қаттиқ шамол ва жазирама иссиқда аҳоли учун электр хавфсизлиги бўйича амалий тавсияларни тақдим этди:
- Ерга тушган электр симларига яқинлашманг. Узилган симларни кўрганингизда, дарҳол 1154 рақами орқали мутасаддиларга хабар беринг.
- Ишлатилмаётган электр жиҳозларини тармоқдан узиб қўйинг.
- Табиий техноген ҳолатларда вақтинчалик электр ускуналаридан (телевизор, электр чойнак, фен, кондиционер каби) фойдаланманг.
- Электр қурилмалари устига сув ёки нам буюм қўйманг. Ҳарорат юқори бўлганда қурилмалар қизиб кетиши мумкин.
- Электр устунлари ёки симлар яқинида олов ёқманг.
- Тез аланга олувчи нарсаларни электр қурилмалари яқинида сақламанг.
- Уйдаги электр шитини текшириб туринг. Эски симлар ёки ўчиргичларни алмаштириш лозим.
- Болаларни электр қурилмаларига яқинлашмасликка ўргатинг. Подстанция, трансформатор пунктлари, электр узатиш тармоқлари остида ва яқинида ўйнаш ҳамда хонадондаги розетка ва автомат қурилмаларига қўл ёки бирор жисм билан тегиниш мумкин эмас. Болаларга электр қурилмаларидан эътиборсиз фойдаланишнинг аянчли оқибатларини тушунтиринг ва назорат қилинг.
“Электр таъминотидаги қисқа муддатли ўчиш ҳолатлари хавфсизлик учун қилинади. Ноқулай об-ҳаво шароитлари ва техноген вазиятларда юқори кўламли авариявий ҳамда ёнғин чиқиш ҳолатларини, электр қурилмалари созлигини таъминлаш мақсадида автоматик равишда ёки қўлда ўчирилади. Бу нохушлик эмас, балки эҳтиёт ва хавфсизлик чорасидир”, – дейилади Энергетика вазирлиги ахборотида.
Кўтарилган чанг-тўзон оқибатида Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиб, IQAir рейтингида ҳавоси энг ифлос топ-уч шаҳарлар рўйхатига кирди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Google гидроэлектр энергияси бўйича дунёдаги энг йирик шартномани имзолади
Жаҳон | 21:41
-
114 ёшли марафончи машина тагида ҳалок бўлди
Спорт | 21:35
-
Қуролланишнинг янги даври бошланди. Ҳарбий бюджети энг катта давлатлар қайси?
Жаҳон | 21:23
-
Биржада Аи-80 бензини нархи тарихий максимумга етди
Иқтисодиёт | 20:58
Мавзуга оид

18:22
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўрикзор бозори ёпилиши ҳақидаги хабарларни рад этди

23:38 / 14.07.2025
Тошкент шаҳри прокурори Президент администрацияси Комплаенс хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди

21:42 / 14.07.2025
Банк карталардан 1 млрд сўмга яқин пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди

14:34 / 14.07.2025