Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиди пайкални тутган қовунлар: Тошлоқда қовун пишди
Ҳусниддин Мамараҳимов Тошлоқ туманининг Бесаранг қишлоғидан. Деҳқоннинг эрта баҳорда эккан қовуни бугун пишиб етилди. “Ҳандалак унут бўлиб кетди. Унинг ўрнига эртапишар қовун экиб биринчилардан бўлиб даромадга киряпмиз”, – дейди деҳқон.

Деҳқон Ҳусниддин бир ярим гектар ерга қовуннинг эртапишар навини экиб парвариш қилмоқда.

“Эккан қовунимиз нави Дакаро. 15 март куни эккандик. Бугун мана 15 май бўлса, биринчи қовунларимиз пишди. Уч-тўрт кунда сотувга чиқарамиз. Уч йилдан бери айнан шу қовун навидан экамиз. Чунки бу қовун ҳандалак ўрнида, эрта пишади. Бир ярим гектар ерга экканмиз. Айни пайтда 1 кг қовун 20 000, 25 000 сўмдан сотиляпти. Гектардан 150, 200 миллион даромад қилса бўлади.
Қовун етиштиришнинг ўзига яраша машаққатли томонлари бор. Лекин эксангиз кам бўлмайсиз.
Энг зўри нима, айтайми, қовунчиликда? Тонг саҳар келганингизда қовун ҳиди пайкални тутиб турганда мазза қилиб юборасиз. Қилган меҳнатларингиз ҳам чиқиб кетади. Пичоқни ғиртиллатиб тортсангиз, унинг мазаси бошқача, гашти бошқача.
Бу ҳалиги саратонда пишадиган қовун эмас-да. Бу эртапишар қовун. Бу қовун келишидан олдин ҳандалак бўларди. Ҳандалаклар йўқ бўлиб кетди, биров экмай қўйди. Энди шу қовун экиляпти ҳандалак ўрнига.
Ҳандалакнинг ҳиди бор, мазаси йўқ эди. Дакаронинг ҳам ҳиди бор, мазаси ҳам ўзгача, шунинг учун шу қовунга ҳамма ўтиб кетди. Энг муҳими биринчи бўлиб эрта пишиб бозорга чиқади, даромади яхши. Биринчилардан бўлиб даромадга кирасиз.
Қовунимиз бир ойга бормайди, 20-25 кунда пишиб тугайди. Ундан кейин шакарпалак, обиноввотлар чиқишни бошлайди.
Қишлоғимизга келинглар қовун егани, кутамиз. Худо хоҳласа мана қовунларимиз пишди. Олди қовунларни теришни бошладик”, – дейди деҳқон.
Сарвар Зиёев,
Kun.uz
Оператор ва монтажчи – Сардор Мамиров.
Тавсия этамиз
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Банк карталардан 1 млрд сўмга яқин пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Жамият | 21:42 / 14.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Барселона» дунёнинг энг қашшоқ давлатидан 44 миллион евро олади
Спорт | 23:49 / 16.07.2025
-
АҚШ хавотирда: BRICS Ғарб гегемониясини йиқитадими?
Жаҳон | 23:14 / 16.07.2025
-
Кўкдаладаги портлаш, Қорақалпоғистонда аномал ҳарорат ва Мирободда ушланган подполковник – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:06 / 16.07.2025
-
Германияни жаҳон чемпиони қилган мураббий Ўзбекистон билан ишлаши мумкин
Спорт | 22:44 / 16.07.2025
Мавзуга оид

11:46 / 21.06.2025
Ўзбекистонлик олимлар қовуннинг янги навларини яратмоқда

09:12 / 22.05.2025
Сурхондарёда қовун еган фуқаролар заҳарлангани рад этилди

16:35 / 21.07.2024
Иси пайкални тутган обиноввотлар: қовун даласидан репортаж

17:55 / 17.07.2024