Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эстония Россияни мамлакат ҳаво ҳудудини бузганликда айблади
Эстония ташқи ишлар вазири Цахкнага кўра, Россия қирувчи самолёти мамлакат ҳаво ҳудудига кириб келган. У буни бутун НАТО учун жиддий таҳдид ва чақириқ деб атади.

Фото: Getty images
НАТО давлати Эстония Россия ҳарбий самолётини ўз ҳаво ҳудудини бузганликда айблади. «Бу жиддий таҳдид ва Россия нафақат Украинага, балки бутун Шимолий Атлантика альянсига қандай таҳдид солаётганига яна бир мисол», — деб ёзди Эстония ташқи ишлар вазири Маргус Цахкна 15 май, пайшанба куни X ижтимоий тармоғида.
«Россия қирувчи самолёти Россиянинг «соядаги флоти»га тегишли нефть танкерини ҳимоя қилиш учун НАТО ҳаво ҳудудини бузди», деб тушунтирди вазир ва ушбу флот ёрдамида Россия Ғарб санкцияларини четлаб ўтиб, нефть экспортини давом эттиришга ҳаракат қилаётганини қўшимча қилди.
13 май куни Эстония ҳарбий хизматчилари авиация ва кемалар кўмагида Финляндия кўрфазида Габон байроғи остида сузиб кетаётган Jaguar кемасини нейтрал сувларда қўлга олишга уринди. Россия Telegram-каналлари хабарига кўра, кема Ленинград вилоятидаги Приморск портига йўл олган. Эстония ҳарбийлари танкерни нейтрал сувларни тарк этишга ва Эстония ҳудудий сувларига боришга мажбурлашга уриниб кўрди, у ерда улар уни ушлаб туриш ҳуқуқига эга бўладилар.
«РаZвед_ДоZор» телеканалининг хабар беришича, операцияда Эстониянинг иккита патруль кемаси, десант вертолёти ва самолёти иштирок этган. Канал муаллифлари, шунингдек, Габон байроғи остидаги кемани Полша ҳарбий-ҳаво кучларининг МиГ-29 самолёти тўхтатишга уринганини, бироқ Эстония ҳарбийларининг барча саъй-ҳаракатларига қарамай, танкер Приморск томон ҳаракатланишда давом этганини таъкидламоқда.
Тавсия этамиз
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Банк карталардан 1 млрд сўмга яқин пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Жамият | 21:42 / 14.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Барселона» дунёнинг энг қашшоқ давлатидан 44 миллион евро олади
Спорт | 23:49 / 16.07.2025
-
АҚШ хавотирда: BRICS Ғарб гегемониясини йиқитадими?
Жаҳон | 23:14 / 16.07.2025
-
Кўкдаладаги портлаш, Қорақалпоғистонда аномал ҳарорат ва Мирободда ушланган подполковник – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:06 / 16.07.2025
-
Германияни жаҳон чемпиони қилган мураббий Ўзбекистон билан ишлаши мумкин
Спорт | 22:44 / 16.07.2025
Мавзуга оид

23:14 / 16.07.2025
АҚШ хавотирда: BRICS Ғарб гегемониясини йиқитадими?

22:11 / 16.07.2025
Европа бўйлаб ҳужумларда иштирок этган россиялик ҳакерлар гуруҳи қўлга олинди

16:31 / 16.07.2025
«Ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ» — Сурхондарёда Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари машғулот бошлади

12:04 / 16.07.2025