Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Damas ва Labo ишлаб чиқаришни тўхтатиш кўриб чиқилмаяпти — “Ўзавтосаноат”
Президент Шавкат Мирзиёев Хоразмда Евро-5 стандартига жавоб берадиган, 7 ўриндиқли янги автомобил ишлаб чиқариш бошланишини айтганди. «Ўзавтосаноат» матбуот хизматига кўра, айни пайтда потенциал автомобил моделлари ўрганиляпти.

Фото: Kun.uz
UzAuto Motors Damas ва Labo автомобилларини ишлаб чиқаришни тўхтатишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.
«Damas ва Labo моделларини ишлаб чиқаришни тўхтатиш айни пайтда кўриб чиқилмаяпти. Маҳсулотлар қаторида ўзгаришлар бўлса, расмий саҳифаларимизда олдиндан хабар берамиз», - дейилади компания изоҳида.
Маълумот учун, Ўзбекистонда Damas ишлаб чиқариш 1996 йилнинг март ойидан бошланган. 2006 йилдан автомобилнинг янгиланган версияси тақдим этилди. 2014 йилдан эса ишлаб чиқариш Андижондан Хоразм вилоятига кўчирилди. Мамлакатда 2023 йилда 89,1 минг дона, 2024 йилда эса 101,9 минг дона Damas ишлаб чиқарилган.
Аввалроқ, президент Шавкат Мирзиёев Тупроққалъадаги Damas ва Labo заводида 100 млн доллар ҳисобига бозорда катта талабга эга арзон автомобил ишлаб чиқариш бошланишини айтганди. Автомобил Евро-5 экологик стандартига жавоб бериши ва 7 ўриндиққа эга бўлиши қўшимча қилинганди.
Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда Срумкўдуе N400 ёки Wuling автомобилларини ишлаб чиқариш бошланиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати мазкур миш-мишларга ҳам аниқлик киритди.
«Янги модел истеъмолчиларнинг истак ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда танланади. Айни пайтда техник хусусиятларнинг маҳаллий фойдаланиш шароитларига мослиги, ишончлилиги ва қулайлиги бўйича потенциал автомобил моделлари ўрганиляпти», дейилади компания изоҳида.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – Muslim friendly форматида дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Исроил БМТнинг гуманитар ёрдамини Ғазога етказиш учун йўлаклар очишга ваъда бермоқда
Жаҳон | 09:57
-
“Янги лойиҳаларда Эрон ва Россиянинг иштироки камайиб, туркийларнинг аҳамияти ортиб боряпти” – сиёсатшунос
Жаҳон | 09:02
-
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди
Жамият | 23:09 / 26.07.2025
Мавзуга оид

12:37 / 15.07.2025
Оққўрғонда Labo’га сув тўлдириб, чўмилганлар 12 суткага қамалди

16:33 / 07.07.2025
Тошкентда Damas йўл четида турган юк автомобили тиркамасига бориб урилди

19:35 / 17.06.2025
UzAuto Motors’нинг Ўзбекистон бозоридаги улуши қисқарди

15:39 / 12.06.2025