Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Агар Путин келмаган бўлса, демак, Истанбулда қиладиган ишим йўқ – Зеленский
Украина раҳбари музокара ўтказиш учун Россия президенти орқасидан бутун дунё бўйлаб қувиб юролмаслигини айтди.

Фото: Hakan Nural/Anadolu via Getty Images
Украина президенти Владимир Зеленский Туркия пойтахти Анқара шаҳрида президент Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашди. Сўнгра журналистлар олдида чиқиш қилиб, Россия билан ўтказиладиган музокаралар, президент Владимир Путиннинг Истанбулга келмагани ҳақидаги фикрларини айтди. Meduza унинг сўзларидан асосий иқтибосларни келтирди.
«Россиянинг музокаралардаги делегацияси даражаси анча паст. Аммо Трамп ва Эрдўғанга ҳурмат кўрсатиб, урушни тугатиш йўлида ҳеч бўлмаганда дастлабки қадамларга эришиш учун Украина делегациясини Истанбулга юборишга қарор қилдим.
Агар Путин келмаган бўлса, унда менинг Истанбулда қиладиган ишим йўқ, СБУ раҳбари ва Бош штаб бошлиғининг ҳам. Украина делегациясига мудофаа вазири Рустем Умеров бошчилик қилади. Унинг биринчи рақамли мандати - ўт очишни тўхтатиш. Музокаралар муваффақиятига шубҳа қиламан, лекин умид қиламанки, россияликлар ҳеч бўлмаганда ниманидир таклиф қилади.
Украина делегацияси эртага қадар Истанбулда қолади ва Америка томони билан ҳам учрашув ўтказади. Агар бугунги кунда сўзсиз ўт очишни тўхтатишга техник гуруҳлар даражасида, етакчиларсиз эришиш мумкин бўлса, гап йўқ, учрашишга ҳожат ҳам йўқ.
Агар Россиядан ҳеч қандай шартсиз ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув фақат давлат раҳбарлари ўртасида бўлиши мумкинлиги ҳақида сигнал келса, мен шу ердаман. Агар Путин музокарага тайёр бўлса, ҳеч қандай шартсиз учрашайлик. Биз бутун дунё бўйлаб унинг орқасидан қувиб юролмаймиз. Путин етакчиликни намоён қилиши керак. Агар Россия урушни тугатишга чинакам тайёрлигини намойиш қилмаса, Украина АҚШ, Европа Иттифоқи ва глобал Жануб давлатларидан Москвага нисбатан кескин санкциялар қўллашни сўрайди. Делегациямиз аллақачон Анқарадан Истанбулга жўнаб кетган», деди Зеленский.
Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путиннинг Истанбулдаги музокараларга бормаслиги маълум бўлган эди. Россия делегациясига Путиннинг ёрдамчиси, тарихчи Владимир Мединский раҳбар этиб тайинланди.
BBC хабарига кўра, Зеленский Украина ва Россия томонлари ўртасидаги учрашув саналари тасдиқланмагани, у бугун ёки эртага бўлиб ўтиши мумкинлигини айтди.
Шунингдек, Зеленский Россия билан тинчлик ўрнатиш учун Қримдан воз кечишни рад этди. «Вақтинчалик босиб олинган ҳудудларни Россия ҳудуди деб тан олмаймиз», деди у.
Шу билан бирга, Украина раҳбари Россияга қарши босим ва санкцияларни кучайтиришга чақирди.
«Босим фақат битта йўналишда бўлиши мумкин эмас, шунинг учун биз Россияга Европа, АҚШ ва бошқа давлатлар томонидан ҳеч бўлмаганда санкция шаклида босим кўришни истаймиз», – деди у.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Суриядаги янги уруш. Дурузлар ва бадавийлар можаросида воқеалар ривожи
Жаҳон | 20:26
-
Қамоқдан озод этилганларга бир марталик нафақа бериш тартиби белгиланди
Ўзбекистон | 20:25
-
Uzcard ва “Элкарт” Ўзбекистон ва Қирғизистонни трансчегаравий пул ўтказмалари хизмати билан боғлади
Жамият | 20:00
-
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида етказилган зарар 600 млрд сўмдан ошди
Ўзбекистон | 19:58
Мавзуга оид

19:39
Украинада янги ҳукумат таркиби тасдиқланди

13:40
Германия Мудофаа вазирлиги Украинага Patriot юборилганини тасдиқлай олмади

12:02
ЕИ комиссияси Украинага 100 млрд евро ажратишни таклиф қилмоқда

07:15