Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ комиссияси Украинага 100 млрд евро ажратишни таклиф қилмоқда
Еврокомиссия раҳбари фон дер Ляйен Украина Европа Иттифоқининг узоқ муддатли бюджетидан 100 миллиард евро олиши мумкинлигини айтди.

Фото: European Union 2025 - Source : EP
Еврокомиссия Украинага Европа Иттифоқининг 2028-2034 йилларга мўлжалланган узоқ муддатли бюджетидан 100 миллиард евро ажратишни таклиф қилди. Бу ҳақда унинг раиси Урсула фон дер Ляйен 16 июл, чоршанба куни Брюсселда бўлиб ўтган брифингда бюджет лойиҳасини тақдим этар экан, маълум қилди.
Европа Иттифоқининг 2027 йилгача қайта кўриб чиқилган бюджетига киритилган Украинага жорий ёрдам фонди 50 миллиард еврони ташкил этади. Еврокомиссия раҳбарининг сўзларига кўра, бу маблағлар аста-секин, лекин тугаяпти, шунинг учун янги таклиф Украинага «унинг тикланиши, барқарорлигини ва албатта, Европа Иттифоқига аъзо бўлиш йўлини қўллаб-қувватлаш учун» ёрдам фондини тўлдириш мақсадида бу миқдорни икки баравар оширишга мўлжалланган.
Еврокомиссия томонидан таклиф қилинган 2028-2034 йилларга мўлжалланган Европа Иттифоқи бюджетининг умумий миқдори 1,816 триллион еврони ташкил қилади. Жорий бюджет билан солиштирганда, бу ЕИ ялпи миллий даромадининг 1,1 фоиздан 1,26 фоизигача ошганини билдиради. Таклиф кейинги икки йил давомида Европа Иттифоқи ҳукуматлари ва Европарламент томонидан муҳокама қилинади.
Тавсия этамиз
Янги Ўзбекистонда дарахтлар сувсизликдан қуриб боряпти
Ўзбекистон | 15:21 / 02.08.2025
Тошкентдан Чорвоққа янги автомобил йўли қурилади
Ўзбекистон | 10:44 / 02.08.2025
Вояга етмаган шахс «судланмаган» деб ҳисобланиши белгиланмоқда
Ўзбекистон | 23:00 / 01.08.2025
Андижонда алиментдан қочиб юрган эркак ҳийла билан тузоққа туширилди
Жамият | 22:24 / 01.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ҲАМАС Фаластин давлати тузилмагунича қуролни ташламаслигини маълум қилди
Жаҳон | 01:19
-
БМТ бош котиби Туркманистонга келди
Жаҳон | 01:00
-
Арманистон собиқ бош вазири Женнифер Лопес концертига қилинган харажатларни конституцияга зид деб атади
Жаҳон | 00:46
-
Ҳиндистон АҚШ божларига қарши жавоб тайёрлаётгани ҳақидаги хабар ёлғонлигини билдирди
Жаҳон | 00:30
Мавзуга оид

00:05
АҚШ Украина билан “елкама-елка” туришга тайёрлигини билдирди

21:37 / 03.08.2025
Украина Ҳаво кучларига янги қўмондон тайинланди

19:26 / 03.08.2025
Зеленский Россия билан 1200 кишини ўзаро алмашиш режалаштирилаётганини айтди

17:47 / 03.08.2025