Хоразмдаги уйлардан бирига астероид тушгани рад қилинди
Боғот туманидаги уйлардан бирининг даҳлизи қулаб тушган. ИИБ ҳамда ФВБнинг махсус лаборатория хизматлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилганида ҳодиса жойида ҳеч қандай фазо жисмлари аниқланмаган.

Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Боғот туманидаги уйлардан бирига астероид тушгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.
Маълум қилинишича, 12 май куни соат 3:39 да Хоразм вилояти ФВБга Боғот тумани Юксалиш маҳалласидаги уй даҳлизининг тахминан 10 кв м том қисми қулагани тўғрисида хабар келиб тушган.
«Мазкур ҳолат юзасидан ижтимоий тармоқларда турли асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар, хусусан, ҳодиса жойига астероид тушгани ҳақида нотўғри хабарлар тарқалмоқда», дейилади бошқарма баёнотида.
Қўшимча қилинишича, ҳодиса содир бўлган манзилда ИИБ ҳамда ФВБнинг махсус лаборатория хизматлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган. Ўрганишлар давомида ҳодиса жойида ҳеч қандай фазо жисмлари ёки портлаш хусусиятига эга мосламаларнинг қолдиқлари аниқланмаган.
Шунингдек, ўрганишларда хонадонда 2 та пропан газ баллони борлиги маълум бўлган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳодиса юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳодисанинг келиб чиқиш сабабини аниқлаш мақсадида махсус экспертиза тайинланган. Экспертиза хулосасига асосан қўшимча маълумотлар берилиши билдирилди.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШда Марсдан тушган метеорит аукцион орқали сотувга қўйилади
Жаҳон | 00:02
-
Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди
Жаҳон | 23:39 / 03.07.2025
-
Бухорода шифокор пичоқ билан ўзини жароҳатламоқчи бўлган шахсни зарарсизлантирди, банкдан 90 минг доллар талон-торож қилганлар ушланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:36 / 03.07.2025
-
Одам савдосида айбланган ўзбекистонлик аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
Жамият | 23:33 / 03.07.2025
Мавзуга оид

14:20 / 14.05.2025
Боғотдаги ҳодиса: аслида нима бўлган?

23:01 / 22.04.2025
NASA зонди ноодатий шаклга эга астероид суратларини узатди

18:18 / 03.04.2025
NASA Ой билан тўқнашиши мумкин бўлган 60 метрлик астероидни намойиш этди

17:51 / 03.04.2025