Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондонда олти болгар Россия фойдасига жосуслик қилганлик учун қамалди
Россия Федерацияси фойдасига жосусликда айбдор деб топилган олти нафар Болгария фуқароси беш йилдан ўн йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Фото: Daniel LEAL / AFP/File
Британияда яшовчи ва Россия номидан бутун Европа бўйлаб жосуслик амалиётида иштирок этганликда айбдор деб топилган олти нафар болгариялик 5 йилдан 10 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Ҳукмлар 12 май, душанба куни Лондондаги Олд Бейлида чиқарилди.
Гуруҳнинг 47 ёшли етакчиси Орлин Русев ўз айбига иқрор бўлди ва Буюк Британияда миллий хавфсизлик ва аҳоли хавфсизлигига таҳдид соладиган олтита «мураккаб» операцияда иштирок этгани учун 10 йил-у 8 ойга қамалди, деб ёзади The Guardian газетаси.
Унинг шериги, 44 ёшли Бизер Жамбазов ҳам ўз айбига иқрор бўлди, у 10 йил-у икки ойга озодликдан маҳрум этилди. Ўз қурбонларини тузоққа туширган гуруҳ аъзоси 33 ёшли Катрин Иванова 9 йил-у 8 ойга озодликдан маҳрум этилди.
Яна бир аёл, 30 ёшли Вана Габерова олти йил, саккиз ой ва уч ҳафтага қамалди. Судья унинг клаустрофобия ташхисини инобатга олди, лекин у ўз миссиясини «ҳаяжонли ва жозибали» деб топганини билдирди.
Суд ҳукмига кўра, 39 ёшли Тихомир Иванчев саккиз йилни панжара ортида ўтказиши керак бўлади. Суд унинг намунали хулқ-атвори ва жиноий ҳамжамиятга алоқадорлиги 2023 йилда ҳибсга олинишидан олдин тўхтаганини таъкидлади. Тармоқнинг сўнгги аъзоси 33 ёшли Иван Стоянов беш йил-у уч ҳафта қамоқ жазосига ҳукм қилинди. У ўз айбини тан олди, аммо судьянинг сўзларига кўра, у буни жуда кеч қилган.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00
-
Хитойлик олимлар разведка ва қутқарув операциялари учун кибер-ари яратди
Фан-техника | 20:34
-
Суд Трампнинг туғилиш ҳолати бўйича АҚШ фуқаролигини беришни чеклашга оид фармонини блоклади
Жаҳон | 19:55
-
АҚШ Давлат департаменти 1,3 мингдан ортиқ ходимини ишдан бўшатишга қарор қилди — AP
Жаҳон | 19:35
Мавзуга оид

16:42
Россиянинг ягона авиаташувчи кемаси утилизация қилиниши мумкин

16:30
Мерц Россиядан Украинага етказилган зарар учун 500 млрд евро тўлашни талаб қилди

14:49
Трамп Россия бўйича «муҳим баёнот» беришини айтди

13:45