Швейцарияда қўшнисининг мушугига овқат берган аёл суд қилинмоқда
Мушук ўз уйига умуман келмай қўйган. Шу боис унинг эгалари ҳайвонга мунтазам равишда овқат бериб келган аёл устидан шикоят қилган.

Фото: Keystone-SDA
Швейцарияда 68 ёшли аёл қўшнисининг мушугига овқат бергани учун суд қилинади. Мамлакат қонунларига кўра, ўзгаларнинг уй ҳайвонини мунтазам равишда боқиш жиноят ҳисобланади, деб ёзмоқда Swissinfo.
Қайд этилишича, аёл 10 ойга яқин доимий равишда қўшнисининг Лео лақабли мушугига овқат бериб келган ва уни ўз квартирасига олиб кирган. У ҳатто мушук мустақил равишда бемалол кириб-чиқиши учун махсус эшик ҳам ўрнаттирган.
Мушукнинг эгалари аёлдан бир неча бор унга овқат бермасликни сўраган. Аммо Лео ўз уйига кам келишни давом этган, кейинчалик эса умуман келмай қўйган. Шу боис ҳайвоннинг эгалари аёлни ўз мушугини ноқонуний равишда эгаллаб олишда айблаган.
Цюрих прокуратураси нафақадаги аёлга нисбатан 3,6 минг Швейцария франки (4,3 минг доллар) миқдорида жарима белгилашни, шунингдек, қўшимча 800 франк ундиришни сўраган. Аёл идора қарорига рози бўлмаган ва иш судга оширилган.
Швейцарияда ҳайвонлар шахсий мулк сифатида эътироф этилади. Шунинг учун ўзгаларнинг уй ҳайвонларини мунтазам озиқлантириш мумкин эмас, акс ҳолда жарима ёки бошқа жазога тортилиш мумкин.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тўқимачилик соҳасидаги айрим корхоналар покистонликлар бошқарувига берилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:44
-
Германияда фаоллар Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишни талаб қилди
Жаҳон | 15:21
-
Трамп Россия ва Украина ҳақида: «Баъзида болаларга бироз муштлашишга қўйиб берган маъқул»
Жаҳон | 15:01
-
Кремл: Украина билан музокаралар янги босқичи меморандумларни ўрганиб чиққандан сўнг келишилади
Жаҳон | 14:25
Мавзуга оид

15:50 / 30.05.2025
Муз кўчкиси Алп тоғларидаги қишлоқни яксон қилди. Табиий офатдан олдинги ва кейинги суратлар

00:19 / 29.05.2025
Британияда олти панжали мушук дунёга келди

18:47 / 28.05.2025
Швейцария 71 та Leopard танкининг Германияга сотилишига рухсат берди

23:34 / 26.05.2025