Ўзбекистонда хорижий банк ваколатхонасини аккредитация қилиш тартиби ўзгарди
Марказий Банк бошқарувининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатларнинг банклари ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.
Қўшимчага мувофиқ, хорижий банк ваколатхонасини аккредитациядан ўтказиш учун ҳужжатларни топшириш жараёнида ариза берувчи банк томонидан тўлиқ бўлмаган, нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланса, Марказий банк хатоларни бартараф этиш ва маълумотларни тўлдириш учун камида 5 иш куни муддат беради. Бунда кўрсатилган вақт мобайнида аризани кўриб чиқиш муддати тўхтатиб турилади.
Шунингдек, Марказий банкка келиб тушган ариза ўша куннинг ўзида рўйхатдан ўтказилади ва банкка ариза қабул қилинганлиги тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабарнома юборилади. Агар ариза иш куни тугагандан кейин ёки дам олиш ёхуд байрам кунлари келиб тушса, кейинги иш куни ариза келиб тушган сана ҳисобланади.
Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.05.2025 йилдан кучга кирди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Байрам байрамдай бўлди. Ўзбекистоннинг тарихий ўйинидан Kun.uz фоторепортажи
Спорт | 00:13
-
Ислом Тўхтахўжаев ўзига берилган BYDʼни жамоадоши Бобур Абдухолиқовга совға қилди
Спорт | 23:49 / 10.06.2025
-
300 минг доллар васвасаси ёхуд қотиллик билан тугаган шериклик - суддан репортаж
Жамият | 23:40 / 10.06.2025
-
10 июн янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 23:33 / 10.06.2025
Мавзуга оид

21:35 / 22.05.2025
Хоразм вилояти Марказий Банки биносида ёнғин юз берди

22:02 / 10.01.2025
Марказий Банк телефон қўнғироқларига жавоб берилиши оқибатида картадан пул ечилмаслигини маълум қилди

17:55 / 11.12.2024
Кредит олишдан ихтиёрий воз кечиш механизми жорий этилади

17:05 / 02.11.2024