Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Берлиндаги Карнеги маркази директорини қидирувга берди
Россия Ички ишлар вазирлигининг карточкасида Александр Габуев жиноий иш бўйича қидирувда эканлиги кўрсатилган. «Чет эл агенти» деб эълон қилинган эксперт Жиноят кодексининг икки моддаси бўйича айбланаётгани аввалроқ хабар қилинган эди.

Фото: kp.ru
Россия Ички ишлар вазирлиги Берлиндаги Россия ва Евросиё тадқиқотлари Карнеги маркази директори Александр Габуевни қидирувга берди. Тегишли карточка 7 май, чоршанба куни "Медиазона" томонидан идора маълумотлар базасида аниқланди.
Унда экспертнинг шахсий маълумотлари мавжуд ва у «Жиноят кодексига кўра қидирувда» экани айтилади. Гап қайси моддалар ҳақида кетаётгани айтилмаган.
Айни пайтда, РИА "Новости" аввалроқ Габуевга қарши икки модда бўйича жиноий иш қўзғатилгани ҳақида ёзган эди – «номақбул ташкилот» фаолияти ва «чет эл агенти» вазифаларини бажаришдан бўйин товлаш.
2024 йил май ойида Россия расмийлари Хитой ва унинг Россия Федерацияси билан муносабатлари бўйича эксперт Александр Габуевни «чет эл агентлари» рўйхатига киритди ва ўша йилнинг ёзида Карнеги жамғармаси Россияда «номақбул» ташкилот деб эълон қилинди.
Аввалроқ Берлин Карнеги марказида Россия ва Евросиё бўйича сиёсатшунослик ва гуманитар тадқиқотлар билан шуғулланувчи сиёсатшунос Екатерина Шулман ҳам қидирувга берилган эди. Унга нисбатан Россияда «номақбул» деб тан олинган ташкилотлар фаолиятида қатнашгани учун иш қўзғатилди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади, Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
14 июлда ўтган тест синови натижалари эълон қилинди
Ўзбекистон | 23:48 / 15.07.2025
-
Трамп Зеленский Москвага ҳужум қилмаслиги кераклигини айтди
Жаҳон | 23:36 / 15.07.2025
-
Google нейротармоғи ютқазиш қўрқуви сабаб шахмат ўйнашдан бош тортди
Фан-техника | 23:22 / 15.07.2025
Мавзуга оид

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси

13:00 / 12.05.2025