Ҳафта охирида қандай об-ҳаво кутилмоқда?
Пайшанба куни Ўзбекистонга нисбатан салқин ва бироз нам ҳаво массалари кириб келади. Жума куни ҳарорат пасайиб, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Шанба-якшанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво +30…+35 даражагача исийди.

Пайшанба куни Ўзбекистон ҳудудига нисбатан салқин ва бироз нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
8 май куни Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда, куннинг иккинчи ярмида эса марказий вилоятларда ва Фарғона водийсида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин.
Кундузги ҳаво ҳарорати чоршанба кунига нисбатан 3–4 даражага паст – +32…+35 даража, шимолда +25…+28 даража атрофида бўлади.
9 май куни ҳарорат пасайиши давом этади, кундуз кунлари ҳарорат +27…+30 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда +32…+35 даража атрофида бўлади. Кечаси ва эрталаб марказий вилоятларда, куннинг иккинчи ярмида Фарғона водийсида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди, айрим тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши мумкин.
10–11 май кунлари республикада ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан +30…+35 даража бўлади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда 8–11 май кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 8 май куни кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +31…+33 даража бўлади. Кечга томон, шунингдек, 9 майда кечаси ва эрталаб бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. 10–11 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 9 май куни +28…+30 даража, 10–11 май кунлари +31…+33 даража бўлади.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Эрон ва Исроилнинг ҳарбий салоҳияти: кимда қандай қуроллар бор?
Жаҳон | 18:04 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой АҚШнинг Эрон ядро иншоотларига зарбаларини қоралади
Жаҳон | 07:40
-
Туркия: АҚШнинг Эрон ядро иншоотларига авиазарбаси Яқин Шарқда тартибсизликка олиб келади
Жаҳон | 07:23
-
Дамашқдаги черковда теракт содир этилди. 20 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 01:21
-
Организмдаги «қариётган» ҳужайраларни аниқлашнинг янги усули ишлаб чиқилди
Фан-техника | 00:30
Мавзуга оид

12:36 / 20.06.2025
Тўртта вилоятда сел хавфи эълон қилинди

12:01 / 20.06.2025
Ҳафта охирида ҳарорат яна кўтарилиши кутилмоқда

14:08 / 16.06.2025
Ҳафта давомида ҳарорат +44 даражагача кўтарилади

15:46 / 13.06.2025