Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яна иккита университет ректори ўзгарди
Абдуғаффор Қирғизбоев Педагогика университети, Собитхон Турғунов Наманган давлат университети раҳбарлигидан кетди.
Эъзозхон Гапиржоновна Каримова Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозимига тайинланди.
У бунга қадар Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директорининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келаётган эди.
Узоқ йиллар турли таълим масканларида меҳнат қилиб келган Эъзозхон Каримова 2021 йилда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги бўлими бошлиғи, 2021-2023 йилларда Президент таълим муассасалари агентлиги директори маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган.
2023-2024 йилларда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги «Янги Ўзбекистон» университетининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори вазифасида иш олиб борган.
Ўз навбатида, Педагогика университетига 2021 йил ноябридан буён раҳбарлик қилиб келган Абдуғаффор Каримжонович Қирғизбоев Наманган давлат университети ректори лавозимига ўтказилган.

Абдуғаффор Қирғизбоев 1962 йилда Наманган вилоятида туғилган. 1985 йил Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтини тамомлаган, мутахассислиги - тарих ва жамият ўқитувчиси. Тарих фанлари доктори, доцент. У муқаддам Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси сифатида ишлаган. 2019 йил ноябридан 2021 йил ноябрда ректор бўлгунича Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилни ривожлантириш департаменти мудири лавозимида ишлаган.
Наманган давлат университетига эса 2020 йил февралидан буён Собитхон Турғунов ректорлик қилиб келаётганди.

Турғунов муқаддам Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари, Мактабгача таълим вазири ўринбосари лавозимларида ишлаганди.
Бундан олдинроқ Жасур Солиҳов Адҳам Бекмуродов ўрнига Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ректори этиб тайинлангани хабар қилинганди. Шунингдек, Шуҳрат Боймурадов Тошкент давлат тиббиёт университети ректори лавозимида иш бошлаганди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади, Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
14 июлда ўтган тест синови натижалари эълон қилинди
Ўзбекистон | 23:48 / 15.07.2025
-
Трамп Зеленский Москвага ҳужум қилмаслиги кераклигини айтди
Жаҳон | 23:36 / 15.07.2025
-
Google нейротармоғи ютқазиш қўрқуви сабаб шахмат ўйнашдан бош тортди
Фан-техника | 23:22 / 15.07.2025
Мавзуга оид

19:22 / 14.07.2025
Алишер Султонов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

19:15 / 14.07.2025
Азиз Мағрупов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

18:40 / 14.07.2025
Президент администрациясининг 8 та департаментига янги раҳбар тайинланди

18:34 / 14.07.2025