Жаҳон | 07:45 / 07.05.2025
9703
2 дақиқада ўқилади

Покистон бош вазири Ҳиндистон ҳужумини «уруш ҳаракати» деб атади

Шаҳбоз Шарифнинг айтишича, Исломобод «маккор душманнинг қўрқоқ ҳужумларига» жавоб беради. Покистон бош вазири Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини чақирди.

Фото: M.D. Mughal/AP Photo/picture alliance

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф «айёр душман Покистоннинг беш ҳудудига қўрқоқларча ҳужумлар уюштиргани» ва Исломобод бунга жавоб беришини айтди. Бу ҳақда сиёсатчи 7 май, чоршанба куни Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.

Шарифнинг сўзларига кўра, Покистон «Ҳиндистон томонидан ўрнатилган бу уруш актига қатъий жавоб беришга тўлиқ ҳақли». Унинг таъкидлашича, бундай жавоб «аллақачон берилган». Бундан ташқари, Шаҳбоз Шариф маҳаллий вақт билан чоршанба куни эрталаб соат 10 га белгиланган Покистон Миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишини чақирди.

Исломобод Ҳиндистонга қарши жавоб зарбасини берганини маълум қилди. Покистон ахборот вазири Аттаулла Тарарнинг айтишича, Покистон Ҳиндистоннинг иккита қирувчи самолёти ва битта дронни уриб туширган. Бундан ташқари, Покистон томони Ҳиндистон Қуролли кучлари бригадаси штаб-квартираси ва Кашмирдаги бўлиниш чизиғи бўйлаб Ҳиндистон пости вайрон қилингани ҳақида хабар берди. Ҳиндистон армияси бу даъволарни тасдиқламади.

Мавзуга оид

Эълонлар