Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ташкил этилади
Агентлик Президент администрацияси ҳузурида фаолият юритади ва таълим сифатини назорат қилувчи орган ҳисобланади.

Фото: Getty images
«Таълим соҳасида лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси негизида Президент Администрацияси ҳузурида Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ташкил этилади. Давлат раҳбарининг бу борадаги тегишли фармони қабул қилинди.
Фармонда белгиланишича, агентлик ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг масаласини ошириш, малакаларни баҳолаш соҳаларида ташқи сифат назоратини амалга оширувчи махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Миллий малака тизимини ривожлантириш институти агентлик тизимига ўтказилади.
Агентлик директори президент томонидан лавозимга тайинланади ва озод қилинади ҳамда унинг мақоми президент маслаҳатчиси ўринбосарига тенглаштирилади.
Шунингдек, 2025 йил 1 июлдан бошлаб янги ташкил этиладиган таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш қуйидаги икки босқичда амалга оширилади:
биринчи босқичда фаолиятни бошлаш учун ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим ташкилотлари ўрнатилган тартибда лицензияланади, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим ташкилотлари хабардор қилиш тартибида ташкил этилади;
иккинчи босқичда таълим ташкилотларининг кадрлар тайёрлаш йўлга қўйиладиган таълим дастурлари (касблар, таълим йўналишлари, мутахассисликлар, ихтисосликлар, курслар) махсус давлат аккредитациясидан ўтказилади. Бунда:
- махсус давлат аккредитациясидан ўтмаган таълим дастурлари бўйича таълим олувчиларни ўқишга қабул қилишга йўл қўйилмайди;
- махсус давлат аккредитациясидан ўтмасдан қабул жараёнини амалга ошириш лицензия талаб ва шартларини қўпол равишда бузиш деб баҳоланади ва таълим ташкилотига берилган лицензиянинг бекор қилинишига (фаолияти тўхтатилишига) асос бўлади.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00 / 09.06.2025
-
Россияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
Ўзбекистон | 00:28
-
Британияда 400 мингдан ортиқ давлат хизматчиси сунъий интеллектдан фойдаланишга ўқитилади
Фан-техника | 00:07
-
Навоий учун Хитойдан 42 та замонавий автобус олиб келинди
Ўзбекистон | 00:00
Мавзуга оид

19:37 / 02.12.2024
Россия элчихонаси рус ОАВ вакилларини Ўзбекистон қонунларига риоя қилишга чақирди

09:36 / 24.11.2023
Ўзбекистон элчиси ЕХҲТ ҳузурида аккредитациядан ўтди

08:36 / 25.01.2021
Тиббиёт муассасаларини аккредитациядан ўтказиш тартиби белгиланди

14:10 / 09.07.2019