Москвада 9 майгача интернетга кириш чекланиши мумкин
Россия ҳукумати Иккинчи жаҳон урушида Гитлер Германиясининг таслим бўлганини нишонлаш пайтида интернетга киришда узилишлар бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Москва ва минтақада уяли алоқа ишидаги узилишлар 5 майдаёқ бошланган.

Фото: Reuters
Шу ҳафта Москвада Иккинчи жаҳон урушида фашистлар Германияси устидан қозонилган ғалабани нишонлаш тадбирлари муносабати билан интернетга кириш чекланиши мумкин. «Интернетга кириш давом этаётган байрам тадбирлари хавфсизлигини таъминлаш муносабати билан чекланиши мумкин», — дея 5 май, душанба куни тарқатилган Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича ягона давлат тизимининг СМС хабаридан иқтибос келтиради ТАСС.
Шу куни Москва ва Москва вилоятида уяли алоқада узилишлар юз берди. Хусусан, «Билайн», «МТС», «Мегафон» ва «Т2» уяли алоқа операторлари тармоқларининг ишида узилишлар қайд этилган. ТАСС «Билайн» ва «Мегафон» вакилларига таяниб, Москвадаги носозликлар компанияларга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра содир бўлаётганига ишора қилмоқда.
Бундан ташқари, мобил интернетга уланишда узилишлар мавжуд, буни Downdetector хизмати маълумотлари тасдиқлайди. Интернет операторлари тармоққа кириш учун Wi-Fi'дан фойдаланишни тавсия қиляпти.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд воситаларни сақлаб келган фуқаро ушланди
Ўзбекистон | 13:01
-
Тошкентда тирбандликларни прогноз қилишга қаратилган вазиятлар маркази иш бошлади
Ўзбекистон | 12:41
-
Эрдўған: Трамп Туркияда Путин билан учрашишга тайёр
Жаҳон | 12:39
-
Қамчиқ довонида BYD хандаққа тушиб кетди
Ўзбекистон | 12:24
Мавзуга оид

22:21 / 18.06.2025
Эронда интернетга кириш чеклаб қўйилди

12:36 / 14.06.2025
Москва 1200 нафар Украина фуқаросининг жасадини Киевга топширди

16:54 / 12.06.2025
Қозоғистон аҳолиси Starlink интернетига уланиш имкониятига эга бўлди

22:14 / 09.06.2025