БАА мактабларида сунъий интеллектни ўргатиш бошланади
Янги ўқув йилидан бошлаб мамлакатдаги барча давлат таълим муассасаларида сунъий интеллектни ўргатишга қаратилган фан жорий этилади.

Фото: Getty images
БАА мактабларида янги ўқув йилидан бошлаб сунъий интеллектни ўргатиш бўйича фан пайдо бўлади. Бу ҳақда Khaleej Times хабар берди.
Қайд этилишича, сунъий интеллект боғчадан бошлаб 12-синфга қадар барча давлат таълим муассасаларида ўргатилади. Мамлакат бош вазири шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумнинг таъкидлашича, ушбу қадам болаларни янги дунёдаги ҳаётга тайёрлаш учун зарур.
Таълим вазири Сора Бинт Юсуф Ал-Амирининг сўзларига кўра, фан доирасида ўқувчилар маълумотлар ва алгоритмларни, амалий дастурий таъминотлар, сунъий интеллектда этика, СИ иловалари, СИга асосланган инновациялар, СИ сиёсати ва ижтимоий ўзаро алоқаларни ўрганади. Шунингдек, улар сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш билан ҳам шуғуллана олади.
«Мақсадимиз сунъий интеллектни техник жиҳатдан чуқур тушунишни таъминлаш, шунингдек, унинг имкониятлари ва хавфларига онгли муносабатни шакллантиришдан иборат. Янги авлодни бизникидан тубдан фарқ қиладиган шароитларда яшашга тайёрлашимиз керак», — деди бош вазир.
Таъкидланишича, ушбу қарор БААнинг иқтисодиётни диверсификация қилиш ва нефт секторига қарамликни камайтириш бўйича кенг кўламли стратегиясининг бир қисмидир. Мамлакат рақамли технологияларга фаол сармоя киритиб, дунё сунъий интеллект марказларидан бирига айланишга интилмоқда.
Мавзуга оид

18:26
Хитойдаги муҳим имтиҳонлар пайтида сунъий интеллект иловалари ўчириб қўйилди

10:04 / 06.06.2025
Халқаро қидирувга берилган аёл БААдан Ўзбекистонга депортация қилинди

19:01 / 03.06.2025
Microsoft 6 минг ходимини ишдан бўшатганидан кейин юзлаб ишчиларини қисқартирди

16:53 / 02.06.2025