Руминияда қайта президентлик сайловлари бошланди
Сайловларнинг олдинги натижалари россияпараст номзод ғалаба қозонганидан кейин бекор қилинган эди.

Фото: Getty images
Руминияда президентлик сайловларининг биринчи тури бошланди, деб хабар беради BBC.
Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 07:00 да очилган ва улар 21:00 гача ишлайди. Овоз бериш мумкин бўлган номзодлар сони — 11 киши.
Сўровномалар биринчи ўринни ўта ўнг евроскептик Жорже Симионга бермоқда. Унинг асосий рақиблари — Бухарест мэри Никушор Дан ва амалдаги парламент коалицияси қўллаб-қувватлаётган Крин Антонеску.
Тахминларга кўра, номзодларнинг ҳеч бири биринчи турда ғалаба қозониш учун етарли бўладиган 50 фоиздан ортиқ овозни тўплай олмайди. Сайловларнинг иккинчи тури 18 май куни бўлиб ўтади.
Бу Руминияда охирги бир йил ичида иккинчи бор президентлик сайловларини ўтказишга уриниш ҳисобланади. Бундан олдинги овоз бериш жараёнлари 2024 йил ноябрда бўлиб ўтганди — ўшанда биринчи ўринни россияпараст сиёсатчи Кэлин Жоржеску эгаллаган эди. Аммо махсус хизматлар уни ижтимоий тармоқлар орқали жамоатчилик фикрини манипуляция қилишда айблади. Таъкидланишича, Россия Жоржескуни реклама қилиш учун минглаб TikTok аккаунтларидан фойдаланган. Натижада Руминия Бош прокуратураси натижаларни сохталаштириш бўйича иш очган, Конституциявий суд эса сайлов натижаларини бутунлай бекор қилган эди.
Март ойида Руминия Марказий сайлов комиссияси, кейин эса суд Жоржескуга сайловларда номзодини яна илгари суришга рухсат бермади.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Байрам байрамдай бўлди. Ўзбекистоннинг тарихий ўйинидан Kun.uz фоторепортажи
Спорт | 00:13
-
Ислом Тўхтахўжаев ўзига берилган BYDʼни жамоадоши Бобур Абдухолиқовга совға қилди
Спорт | 23:49 / 10.06.2025
-
300 минг доллар васвасаси ёхуд қотиллик билан тугаган шериклик - суддан репортаж
Жамият | 23:40 / 10.06.2025
-
10 июн янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 23:33 / 10.06.2025
Мавзуга оид

14:20 / 23.05.2025
Руминияда президентлик сайловлари натижаси бўйича шикоят рад этилди

12:55 / 19.05.2025
Telegram асосчиси Руминияда цензура жорий этишдан бош тортди

12:16 / 19.05.2025
Руминияда президентлик сайловида Бухарест мэри ғалаба қозонди

11:30 / 06.05.2025