Боливияда бортида беш киши бўлган самолёт ғойиб бўлди
Ҳаво кемаси учувчиси 30 апрел куни фалокат сигналини берган ва шундан кейин алоқага чиқмаган. Самолётни қидириш ишларига мамлакат ҳарбийлари ҳам жалб этилган.

Боливия шимолида бортида беш киши бўлган Cessna 72M Skyhawk самолёти ғойиб бўлди. Бу ҳақда мамлакат президент Луис Арсе ўзининг Telegram-канали орқали хабар берди.
«Самолёт Баурес аҳоли пункти ва Бени департаментидаги Тринидад шаҳри ўртасидаги йўналиш бўйича парвоз қилаётганида йўқолган», — деб ёзади Луис Арсе.
Йўқолган самолёт учувчиси 30 апрел куни фалокат сигналини берган ва шундан кейин алоқага чиқмаган. Бу вақтда ҳаво кемаси Тринидаддан 109 километр шимоли-шарқда бўлган.
Маълумотларга кўра, самолётни тажрибали капитан Пабло Андрес Веларде бошқарган. Учувчидан ташқари бортда уч нафар катта ёшли одам ва бир бола бўлган. Самолёт белгиланган вақтда қўнмагани ва экипаж билан алоқа йўқолганидан кейин ҳаво кемасини қидириш ишлари бошланган.
Самолётнинг йўқолиш сабаблари ҳозирча номаълум. Cessna Амазонканинг бориш қийин бўлган ҳудудларига фавқулодда қўнишни амалга оширган ҳам бўлиши мумкин. Ҳаво кемасини қидириш билан авиация кучлари ва қутқарув бригадалари шуғулланмоқда. Боливия ҳукумати, шунингдек, ҳарбийларни ҳам қидирув ишларига жалб этган.
Аввалроқ Таиландда енгил моторли Twin Otter самолёти ҳалокатга учраши оқибатида олти киши ҳалок бўлганди.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

14:20 / 20.06.2025
Тбилиси-Тошкент йўналишидаги самолёт учиш аэропортига фавқулодда қайтиб қўнди

13:10 / 18.06.2025
“10 дақиқа эрта борганимда самолётда бўлардим” — талаба йўлдаги тирбандлик сабаб Dreamliner ҳалокатидан омон қолди

11:51 / 13.06.2025
Франция банки Ўзбекистонга янги самолётлар ва поездлар харид қилишда ёрдам бериши мумкин

18:20 / 09.06.2025