Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Хонқа туманида мебелсозлик саноат зонасини бориб кўрди
Саноат зонаси 10 гектар майдонда жойлашган, 10 миллион долларлик 61 та корхона фаолият бошламоқда. 650 киши иш билан таъминланди.

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифи доирасида Хонқа туманида барпо этилган мебелсозлик кичик саноат зонасини бориб кўрди.
Давлат раҳбарининг 2021 йил 21 июндаги мебель саноатини ривожлантиришга оид қарорига мувофиқ, салоҳияти бор туманларда шундай саноат зоналари ташкил этилмоқда.
Қайд қилинишича, Хонқа туманида бу йўналишда 140 дан зиёд тадбиркор, 500 дан ортиқ хонадонда кичик устахоналар бор. Шу пайтгача уларнинг кўпчилиги тор жойларда, ноқулай шароитларда ишларди.
Шу боис 10 гектар ер ажратилиб, мебель маҳсулотларини кластер усулида ишлаб чиқариш, кўргазма ва савдо объектларини ўз ичига олган кичик саноат зонаси барпо этилди. Бу ерда 10 миллион долларлик 61 та корхона фаолият бошламоқда. 650 киши иш билан таъминланди.
Корхоналарда Германия, Италия, Швейцария, Туркия, Хитой каби давлатлардан келтирилган замонавий дастгоҳлар ўрнатилган. Йилига 108 миллиард сўмлик уй, офис, меҳмонхона, ресторан, савдо ва ижтимоий муассасалар учун мебеллар ишлаб чиқариш қуввати яратилган.
Президент устахоналардаги иш жараёнини кўздан кечирди. Хоразм вилоятида қурилиш кўлами ошгани, кўплаб уй-жойлар, меҳмонхоналар, бино ва иншоотлар барпо этилаётганидан унумли фойдаланиб, корхоналар учун буюртмалар шакллантириш, янги турдаги маҳсулотларни маҳаллийлаштириш зарурлигини таъкидлади.
Мебелсозлик кичик саноат зонасида дизайнер ва технологлар тайёрлаш бўйича ўқув маркази ташкил қилинган. Унга Туркиядан малакали мутахассислар жалб этилган. Улар билан мулоқотда мебеллар сифатини таъминлаш, ёшларнинг бу бўйича тажрибасини ошириш ҳақида сўз юритилди.
Бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ташқи бозорларга ҳам йўналтирилиши кўзда тутилган. 3 миллион долларликдан зиёд экспорт қилиниши мўлжалланган. Саноат зонасида энергия самарадорликка эътибор қаратилган, корхоналарнинг барчасига қуёш панеллари ўрнатилган.
Давлат раҳбари шоурумда маҳсулот намуналарини кўздан кечирди, уларнинг сифатини ва дизайнини юқори баҳолади.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00
-
Хитойлик олимлар разведка ва қутқарув операциялари учун кибер-ари яратди
Фан-техника | 20:34
-
Суд Трампнинг туғилиш ҳолати бўйича АҚШ фуқаролигини беришни чеклашга оид фармонини блоклади
Жаҳон | 19:55
-
АҚШ Давлат департаменти 1,3 мингдан ортиқ ходимини ишдан бўшатишга қарор қилди — AP
Жаҳон | 19:35
Мавзуга оид

18:33 / 10.07.2025
Бу йил Тошкент шаҳрига 8 миллиард доллар инвестиция жалб қилинади

16:53 / 09.07.2025
Барча ташкилот ва маҳаллалардаги асоссиз қўйилган тақиқловчи белгиларни олиб ташлаш топширилди

16:33 / 09.07.2025
«Сурункали қоидабузарлар»: мунтазам равишда қоидабузарлик қиладиган ҳайдовчиларга жаримадан чегирма берилмайди

16:28 / 09.07.2025