Исроил олов ичида
30 апрел куни Исроилда кучли ўрмон ёнғинлари бошланди. Бир нечта туман аҳолиси эвакуация қилинган. Ёнғинлар сабаб пойтахт Тел-Авивни Қуддус билан боғловчи Исроилдаги энг асосий автомагистрал йўл ёпиб қўйилган. Қуддусга авиарейслар бекор қилинган, Қуддус ва Модийин ўртасидаги поезд қатнови тўхтатилган.

Ёнғин Қуддус тоғлари яқинидаги Эштаол ўрмонида бошланган. Қутқарув хизматлари «Ёнғин зарбаси» режимида ишламоқда. Бу режим вазият назоратдан чиқиб кетиши эҳтимоли ошган вақтда кучга киради. Бу Исроил тарихидаги энг катта ўрмон ёнғинлари бўлаётгани айтилмоқда.
Оловни ўчириш учун 100 дан ортиқ ўт ўчирувчи бригада, шунингдек, самолёт ва вертолётлар жалб қилинган. Ўт ўчиришга ҳарбийлар ва полиция ҳам жалб қилинган. Исроил офатни мустақил бартараф этишда қийналгани учун Греция, Болгария, Хорватия, Италия ва Кипрдан ёрдам сўраган. Греция, Италия ва Хорватиядан ёрдам кучлари етиб келган. Фаластин миллий мухторияти ҳам ўз ёрдамини таклиф қилган. Ёнғин сабаб Исроил мустақиллик куни муносабати билан режалаштирилган тадбирлар бекор қилинган.
Кучли шамол ёнғин аввал ғарбга, кейин шарққа тарқалишига сабаб бўлган. Ҳаво иссиқлиги ўт ўчирувчилар ишини қийинлаштирган.
Исроил томони ёнғин атай уюштирилгани ҳақида версияни ёзмоқда. Исроил нашрларига кўра аввалроқ ҲАМАСга алоқадор Теlegram-каналларда Қуддус ва Ғарбий соҳилда ёнғин уюштиришга чақириқлар янграган. Ёнғин ташкиллаштиришда гумонланиб уч киши қўлга олинган.
1 майга келиб Исроилни соҳилбўйи ҳудудлар билан боғлайдиган шоссе очилгани хабар қилинмоқда. У ерда ёнғиндан қўрққан одамлар машинасини ташлаб қочгач, ҳаракат чекланганди.
Ёнғин 2 минг гектар майдонга тарқалгани айтилмоқда. Мамлакатдаги энг катта миллий боғлардан ҳисобланган «Канада парки» буткул ёниб кетган. Ҳозирча исроиллик ўт ўчирувчилар ёнғинни жиловлай олгани йўқ.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Хитой билан савдо урушини ҳал этиш бўйича музокаралар ўтказилишини маълум қилди
Жаҳон | 00:45
-
Буюк Британияда 700 йил олдин амалга оширилган қотиллик фош этилди
Жаҳон | 00:21
-
Япониянинг Ойга учирган модули қўниш вақтида фалокатга учради
Фан-техника | 00:05
-
Оқ уй сенатни Россияга қарши «қақшаткич» санкцияларига оид қонун лойиҳасини юмшатишга чақирди
Жаҳон | 23:33 / 06.06.2025
Мавзуга оид

15:21 / 06.06.2025
Германияда фаоллар Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишни талаб қилди

15:00 / 05.06.2025
Испания Исроил билан ракеталар етказиб бериш бўйича шартномани тўхтатди

14:25 / 05.06.2025
Исроил армиясининг Ғазога ҳужумида бир кунда 97 киши ҳалок бўлди

15:14 / 04.06.2025