Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон йўналишида юк ташувчилар огоҳлантирилди
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги юк ташувчиларни Хитой — Қирғизистон - Ўзбекистон йўналиши бўйича рухсатномалардан нотўғри фойдаланиш ҳолатлари ҳақида огоҳлантирди.

Фото: Транспорт вазирлиги
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги халқаро юк ташувлари фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар раҳбарларига Хитой — Қирғизистон - Ўзбекистон йўналиши бўйича ташишларда кўп томонлама рухсатномалардан фойдаланиш қоидаларига амал қилиш зарурлигини эслатди.
Ушбу бланкалар фақат Тошкент - Андижон - Ўш - Иркештом - Қашғар йўналишида белгиланган чегара ўтказиш пунктлари орқали ва тескари йўналишда юкларни ташиш учун мўлжалланган. Улар уч мамлакат ўртасидаги транспорт йўлагини ривожлантириш доирасида чиқарилган.
Бироқ сўнгги пайтларда рухсатномалардан нотўғри фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Айрим корхоналар улардан бутун йўналиш бўйлаб эмас, фақат Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида юк ташиш учун фойдаланмоқда.
Вазирлик айнан ушбу ҳолатда ишлатилган рухсатнома бланкалари мақсадсиз фойдаланилган ҳисобланиши ва келгусида ушбу корхоналарга шу турдаги рухсатнома бланкаларининг тақдим этилиши чекланиши ҳақида огоҳлантирди.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бухорода шифокор пичоқ билан ўзини жароҳатламоқчи бўлган фуқарони зарарсизлантирди
Жамият | 17:24
-
Шавкат Мирзиёев Озарбойжоннинг Фузулий шаҳрига борди
Ўзбекистон | 17:23
-
NASA Қуёш тизимида «чақирилмаган меҳмон» пайдо бўлганини аниқлади
Жаҳон | 17:22
-
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15
Мавзуга оид

11:49
Каллас Хитой компанияларини урушда Россияга ёрдам беришни тўхтатишга чақирди

08:03
Хитой ЕИни «глобал барқарорлик» учун ўзаро ҳамкорликка чақирди

21:12 / 02.07.2025
Apple Ҳиндистонда iPhone ишлаб чиқаришни кенгайтиришда кутилмаган муаммога дуч келди

14:34 / 02.07.2025