Урганчда Ал-Хоразмий университети ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни Ал-Хоразмий университетини ташкил этиш бўйича тақдимот билан танишди.

Давлат раҳбари 2022 йил августда Хоразм вилояти маркази Урганч шаҳридаги Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилишига асос солган эди. У ерда буюк олим номидаги университет ва ихтисослаштирилган мактаб ҳам бўлади.
Тақдимотда мазкур таълим масканларини ташкил этиш чора-тадбирлари, асосий йўналишлари ҳақида ахборот берилди.
Университетда 3 та: математика ва информатика факультети, аэрокосмик технологиялар муҳандислиги факультети ҳамда сунъий интеллект факультети бўлади. Уларда иқтисодиёт, ахборот технологиялари, саноат, хавфсизлик, энергетика ва экология каби соҳалар учун мутахассислар тайёрланади. Дарслар ўзбек ва инглиз тилларида, кредит-модуль тизими асосида олиб борилади.
Ўқув жараёнлари «Янги Ўзбекистон» университетининг тажрибаси асосида, Бирлашган Араб Амирликлари, Хитой Халқ Республикаси, Буюк Британия каби давлатларнинг нуфузли олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилади.
Қабулни 2025-2026 ўқув йилидан бошлаш режалаштирилган. Жами талабалар сони 4-6 минг атрофида бўлиши кўзда тутилган.
Шаҳарча ҳудудида Тошкентдаги Муҳаммад ал-Хоразмий мактабининг филиали ҳам ташкил этилади. Унга 4-синф битирувчилари танлаб олинади. Таълимнинг якунловчи 2 йили муҳандисликка бошланғич тайёргарликка қаратилади.
Давлат раҳбари университет ҳудуди нафақат таълим, балки Хоразмнинг тарихий-илмий ва туризм салоҳияти билан уйғун мажмуа бўлиши кераклигини таъкидлади. Ушбу замонавий таълим муассасаларини ташкил этишга оид ҳужжат имзоланди.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Эрон ва Исроилнинг ҳарбий салоҳияти: кимда қандай қуроллар бор?
Жаҳон | 18:04 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади
Жамият | 11:56
-
Қўшкўпир тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари 8 йилга қамалди
Жамият | 11:51
-
Ўзбекистонда 1 июлдан уй сотиб олишда эскроу тизими жорий этилади
Ўзбекистон | 11:33
-
ДХХ Тошкент вилоятида кадастр ходимининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйди
Жамият | 11:32
Мавзуга оид

19:16 / 20.06.2025
Президент Кўкдала тумани марказидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди

15:37 / 20.06.2025
Ҳисорак сув омборидан Қарши шаҳригача ичимлик сув тармоғи тортилади

11:05 / 20.06.2025
«Чўл-адирларни ўзлаштиришимизга шубҳа қилганлар шу боғни келиб кўрсин» — президент Шаҳрисабздаги агротуризм мажмуаси ҳақида

10:56 / 20.06.2025