Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 1 июлдан уй сотиб олишда эскроу тизими жорий этилади
Бу тизим қурилишда молиявий интизомни кучайтириши ва мижозлар учун хавфсиз муҳит яратиши керак.

Фото: Kun.uz
2025 йил 1 июлдан Ўзбекистонда уй-жой харид қилиш жараёнида эскроу тизими амалиётга жорий этилади. Бу бўйича тегишли президент фармони қабул қилинганди.
Янги тартиб фуқароларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ҳамда қурилиш соҳасида қонунийликни таъминлашга хизмат қилади.
Янги тизимга кўра:
- шартномалар фақат давлат рўйхатидан ўтган қурилиш объектлари бўйича тузилади;
- харидор тўлаётган маблағ тўғридан тўғри қурилиш компаниясига берилмайди, балки банкдаги махсус эскроу ҳисобварақ орқали амалга оширилади;
- қурилиш ишлари камида 30 фоизга бажарилганидан сўнггина банк томонидан маблағ кўчирилади ёки кредит ажратилади;
- 2025 йил 1 июлдан 31 декабргача амалдаги ва янги тизим параллел равишда қўлланади;
- 2026 йил 1 январдан бошлаб фақат эскроу ҳисобварақ орқали ҳисоб-китобларга рухсат этилади;
- қурилиш соҳасида шаффофликни таъминлаш мақсадида «Шаффоф қурилиш» ахборот тизими жорий этилади;
- улушли шартномалар бўйича маълумотлар автоматик тарзда солиқ органларига юборилади.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Путин Зеленский билан фақат Украина таслим бўлган тақдирдагина учрашишга рози бўлади – Кислица
Жаҳон | 23:38 / 12.07.2025
-
Италия мафиясининг Лотин Америкасидаги етакчиси қўлга олинди
Жаҳон | 23:21 / 12.07.2025
-
Франция таркибида Янги Каледония давлати ташкил қилинади
Жаҳон | 22:41 / 12.07.2025
Мавзуга оид

09:07 / 10.07.2025
“Маҳалламиз буни кўтара олмайди”: фуқаролар Uchtepa City'нинг 16 қават бўлишига қарши

21:26 / 07.07.2025
Sergeli City'нинг айрим блокларида қурилиш ишлари тўхтатилди

17:42 / 01.07.2025
Ўзбекистонда қурилиш ойналарини қайта ишлаш учун утилизация йиғими жорий этилмоқда

18:13 / 26.06.2025