Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда автобуслар кондиционери қачон ёқилади?
Kun.uz “Тошшаҳартрансхизмат”дан олган маълумотга кўра, автобусларда кондиционер асосан ёз кириб келганидан кейин ёқилади. Лекин салон ичидаги ҳарорат 26 даражадан ошса ва йўловчилар совиткични ёқишни сўраса, ҳайдовчилар буни бажариши керак. Кондиционери йўқ автобуслар эса пойтахтга олиб келинадиган 200 та электробусга алмаштирилиши айтилди.

Фото: Kun.uz
28 апрел куни Тошкентда ҳаво ҳарорати 37 даражагача кўтарилиб, пойтахт жамоат транспорти, хусусан, автобусларда ҳаракатланувчи йўловчиларда кондиционерлар ёқилмагани юзасидан эътирозлар пайдо бўлди.
Kun.uz бу масалада “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ билан боғланди. Таъкидланишича, автобуслардаги кондиционерлар асосан ёз мавсумига ўтганда ёқилиши белгиланган.
“Аммо унгача ҳаво ҳарорати 26 даража иссиқни ташкил этса ва йўловчилар совиткични ёқишни сўраса, ҳайдовчилар буни бажариши керак. Агар ҳайдовчи кондиционерни ёқишдан бош тортса, фуқаролар 1062 ишонч рақамига қўнғироқ қилишлари ёки АЖнинг мурожаатлар бўлимига ўз шикоятларини билдириши мумкин”, – дейди матбуот хизмати раҳбари.
Компания бўлим бошлиғи Саидмаҳмуд Тошкентбоевнинг айтишича, пойтахтда ҳаракатланувчи айрим, жумладан, Меrcedes-Benz, Мan русумли автобусларда кондиционерлар мавжуд эмаслиги ҳисобига ҳам ноқулайлик юзага келмоқда. Аммо уларнинг сони қанча экани очиқланмади.
“Автобусларнинг ўзида завод томонидан ишлаб чиқарилганда кондиционер бўлмаслиги мумкин. 2025 йилда Yutong компанияси томонидан 200 та электробус олиб келиняпти, шу автобусларни Тошкент шаҳар марказига қўйсак, кондиционерсиз [айрим] автобусларни алмаштирган тақдиримизда йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратилган бўлади”, – дейди у.
Тошкентбоевга кўра, йўловчилардан кондиционерлар ишламаётгани юзасидан мурожаатлар келиб тушмаяпти.
“Ҳозир об-ҳаво исиб кетмагани, ёз мавсуми кириб келмагани учун мурожаатлар кўп бўлмаса керак. Чунки бўлганида бизга ҳам қайсидир қисми келар эди ёки мурожаатчиларнинг ўзи тўғридан тўғри алоқага чиқар эди. Ҳозир об-ҳаво мўътадилроқ бўлгани учун ундай [мурожаатлар] йўқ деса ҳам бўлади”, – деди расмий.
2023 йилда “Тошшаҳартрансхизмат”нинг барча автобус ойналари қорайтирилиши юзасидан топшириқ берилганди. Компания бўлим бошлиғига кўра, бунинг ижроси бўйича ўша вақтда ИИВ томонидан беғараз “тонировка плёнкалари” ва рухсатнома берилган.
“Аммо 1-2 ҳолатларда тонировка (плёнкаси – таҳр.) кўчиб қолган бўлиши мумкин, негаки энг охирги партия автобусларимиз келганидан бери салкам 2 йил вақт ўтди. Бу вақт мобайнида нафақат жамоат транспорти, балки янги автотранспортларнинг ҳам тонировкаси кўчиб қолади. Махсус техник комиссиясимиз бор, автобуснинг ташқи ва ички ҳолатини назорат қилиш бўйича ҳафтада 2 марта кузатиб боради. Тонировкасининг кўчгани бўйича ҳам хатлов ўтказилади”, – деди у.
Қўшимча қилинишича, айни вақт автопаркларда тонировка учун плёнка захираси бор. Автобусларнинг дам олган, иш бўлмаган куни ички имкониятдан келиб чиқиб плёнкалар ёпиштириб борилаётгани айтилди.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12 / 19.07.2025
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56 / 19.07.2025
Мавзуга оид

20:19 / 18.07.2025
“Бу нарса барибир кўтарилади” – Мурод Назаров нега дарахтлар кесиш тартибини ўзгартиришни сўради?

09:04 / 18.07.2025
Тошкент ва Фарғонада ички ишлар соҳасидаги пенсионерлар ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб қилинади

23:57 / 17.07.2025
Тошкентда Кичик ҳалқа автойўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

22:53 / 17.07.2025