Хитой Трампнинг тарифларини Ҳиндистон ёрдамида четлаб ўтмоқчи
Хитой компаниялари ўз маҳсулотларини АҚШ бозорига етказиш учун Ҳиндистон экспортчиларига мурожаат қилмоқда.

Фото: Getty images
Хитойнинг баъзи компаниялари АҚШ президенти Доналд Трампнинг улкан тарифларини четлаб ўтишга имкон берадиган, аммо АҚШ бозорида қолиши мумкин бўлган бўшлиқни топди. Бунинг учун улар ҳинд экспортчиларига ўз номидан буюртмаларни бажариш учун мурожаат қилмоқда, деб хабар берди Bloomberg.
Ҳиндистон экспорт ташкилотлари федерацияси бош директори Ажай Саҳай сўзларига кўра, Гуанчжоудаги Кантон ярмаркасида хитойликлар бир нечта ҳинд фирмаларига мурожаат қилиб, ўз товарларини Америка бозорига етказишни таклиф қилган. Эвазига ҳинд фирмаларига комиссия таклиф этилган.
Агентликнинг эслатишича, АҚШга экспорт қилинадиган кўплаб Хитой товарларига 145 фоизлик бож жорий қилинган. Ҳиндистондан экспорт қилинадиган товарларга эса 10 фоиз солиқ солинади, бу Хитой компаниялари учун Ҳиндистон экспортчиларига мурожаат этишни анча фойдали қилади.
Аввалроқ, ўз маҳсулотларини АҚШ бозорига етказиб берадиган кўплаб хитойлик компаниялар Ветнамда заводлар очишга ёки ўз маҳсулотларини Таиландга жўнатишга қарор қилган, у ердан АҚШга экспорт қилишни режалаштирган эди. Кейинчалик Трамп Ветнамга 46 фоиз миқдорида жавоб божлари киритди, шу сабабли хитойлик экспортчилар Ҳиндистонга мурожаат қилишга мажбур бўлди.
Хитой компаниялари учун муаммо шундаки, Ҳиндистон ҳукумати Хитой сармоясига чекловларни сақлаб қолади. Бу компанияларга мамлакатда бизнес очиш ёки Ҳиндистон орқали АҚШга товарлар жўнатишини қийинлаштиради, деб тушунтиради агентлик.
Саҳаи журналистларга Хитой компаниялари сўровларининг кўпчилиги қўл асбоблари, электроника ва маиший техника каби соҳаларда эканлигини айтди.
Экспорт учун масъул ҳинд қўл асбоблари ишлаб чиқарувчиси OayKay Tools ходими Сиддҳант Аггарвал журналистларга ўз компанияси Америка ва Хитой фирмалари билан АҚШ бозорига товар етказиш бўйича музокаралар олиб бораётганини айтди.
Агентликнинг таъкидлашича, Хитой компаниялари учун бу бўшлиқ АҚШга маҳсулот экспорт қилишдан олган даромадларининг катта қисмини сақлаб қолиш имконини беради, Ҳиндистон эса АҚШда ўз иштирокини кенгайтириб, қўшимча даромад олиши мумкин.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00 / 09.06.2025
-
Кучли таъсир қилувчи дориларнинг муомалага киритилиши олди олинди
Жамият | 12:11
-
Тошкент халқаро инвестиция форуми ўзбекистонликларга нима беради?
Ўзбекистон | 12:00
-
Россия Пхенян ва Москва ўртасида тўғридан тўғри қатновни тиклади
Жаҳон | 11:30
Мавзуга оид

08:00
Трамп Лос-Анжелесга денгиз пиёда аскарлари ва кўпроқ миллий гвардиячиларни юборди

22:38 / 09.06.2025
Саида Мирзиёева АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан учрашув ўтказди

21:09 / 09.06.2025
Шавкат Мирзиёев АҚШнинг етакчи компаниялари делегацияси билан учрашув ўтказди

19:08 / 09.06.2025