Қозоғистон ҳукумати 9 май куни тантанали юришлар ўтказишни тақиқлади
Тақиқни четлаб ўтишга қаратилган ҳар қандай уриниш рухсат этилмаган митинг сифатида баҳоланади ва тегишли чоралар кўрилишига сабаб бўлади. Шунга қарамай, ташкилотчилар рухсат берилмаса ҳам акцияни ўтказишларини айтмоқда.

Қозоғистон шаҳарларида 9 май куни тантанали юришлар ўтказилишига рухсат берилмади, деб ёзмоқда «Настоящее время». Жумладан, Олмаота ҳокимлиги ҳам ушбу тадбирнинг ўтказилишига рози бўлмаган. Русийзабон аҳолининг катта қисми яшайдиган Павлодар ва Петропавловскда расмийлар тадбирни интернетга кўчириш ҳамда фронтдаги аскарларнинг суратларини махсус LED-экранларга жойлаштиришни таклиф қилган. Расмий сабаб — бўш майдонларнинг йўқлиги. Тақиқни четлаб ўтишга қаратилган ҳар қандай уриниш рухсат этилмаган митинг сифатида баҳоланади ва жарима ёки ҳибсга олинишга сабаб бўлади.
Бунинг фонида Олмаотада намойишлар ўтказмоқчи бўлган одамлар СССР байроғи билан мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевга мурожаат йўллади. «Биз ғолибларнинг авлодларимиз, 9 май куни Олмаота кўчалари бўйлаб Қозоғистонда «Қаҳрамонларга таъзим» деб аталадиган «Ўлмас полк» юришларини ўтказишни хоҳлаймиз… Президент ва жойлардаги барча маҳаллий ҳокимият органларига мурожаат қилиб, ушбу ватанпарварлик туйғуларимизни намоён этишга рухсат беришларини сўраймиз», — дейилади видеода. Улар ҳокимлик амалдорларини «антисоветлар» деб атаб, улар рухсат бермаса ҳам акция ўтказилишидан огоҳлантирмоқда.
Талдиқорғон, Қизилўрда, Туркистон, Ўрал, Атирау ва Костанайда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган юришларни ўтказиш режалаштирилмаяпти. Қозоғистон пойтахтида ҳам вазият шундай. Остона ҳокими Женис Касимбек кимдир «Ўлмас полк» ташкиллаштириш ниятида эканини биринчи марта эшитиб турганини айтиб, 7 май куни узоқ йиллик танаффусдан кейин шаҳарда авиашоу иштирокида ҳарбий парад ўтказилишини эслатди. Шу билан бирга Петропавловскда ўзларини «волонтёрлар» деб атаётган одамлар пайдо бўлган, улар қозоқларни Россия рубли эвазига намойишларда иштирок этишга ёлламоқда.
Қозоғистон шаҳарларида «Ўлмас полк» охирги марта 2019 йилда ўтказилган эди. Кейин коронавирус пандемияси сабаб икки йил ташкил этилмади. 2022 йилда Россия Украинага бостириб киргач, акция ўрнини миллий рамзларга эга «Қаҳрамонларга таъзим» номли тадбирлар эгаллади. Шунга қарамай, тантанали юришлар олдингисидан деярли фарқ қилмасди — уларда ҳам Иккинчи жаҳон уруши давридаги байроқлар ва ветеранларнинг портретлари кўтарилган ҳолда колонна ҳаракат қилади. 2023 ва 2024 йилларда ҳукумат «дунёдаги нотинч вазият», провокация эҳтимоллиги ва мамлакатдаги сув тошқинлари сабаб юришларни бекор қилганди.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Эрон ва Исроилнинг ҳарбий салоҳияти: кимда қандай қуроллар бор?
Жаҳон | 18:04 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда Россия билан ҳамкорликда Ядро тиббиёти маркази ташкил этилади
Ўзбекистон | 10:49
-
Ўзбекистон жанубида ҳарорат 45 даражагача кўтарилиши кутиляпти
Ўзбекистон | 10:45
-
Экспертлар Фордога жиддий зарар етганини маълум қиляпти
Жаҳон | 10:41
-
Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади
Ўзбекистон | 10:33
Мавзуга оид

17:11 / 22.06.2025
Қозоғистонда енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор

23:43 / 21.06.2025
Украина дронлари Россияга зарба бериш учун Қозоғистон узра учгани маълум қилинди

23:25 / 19.06.2025
Қозоғистонда электр таъминоти узилгани Ўзбекистонга ҳам таъсир қилди

23:24 / 17.06.2025