Хитойда 9 ёшли қиз 25-қаватдан тушиб кетиб омон қолди
Унинг бир нечта жойи синган бўлиб, шифокорлар икки маротаба операция ўтказган. Апрел охирларида қиз назорат текширувларидан ўтади.

Фото: South China Morning Post
Хитойда 9 ёшли мактаб ўқувчиси 25-қаватдан тушиб кетиб омон қолди — шикофорлар унинг бир нечта жойи синганини маълум қилди, деб хабар бермоқда South China Morning Post.
Қайд этилишича, воқеа Хэбэй провинциясидаги Таншан шаҳрида содир бўлган. Ўз хонасида вақт ўтказаётган қиз деразани очиш учун токчага чиққан, аммо конструкция уни кўтара олмаган — натижада, қиз 25-қаватдан пастга тушиб кетган. У 7-қаватда жойлашган квартиралардан бирининг устидаги платформа устига йиқилган.
Ҳодиса юз берган вақтда қиз уйида дадаси билан бирга бўлган. Эркак юз берган воқеадан бехабар ҳолда уни кечки овқатга чақирган ва қизини топа олмаган. Шунда у турмуш ўртоғига қўнғироқ қилган. Эр-хотин нима бўлганини англагунга қадар, эркак бир неча бор деразадан ташқарига қараган, аммо ҳеч қандай ноодатий нарсани пайқамаган. Қиз платформ бўйлаб бир неча қадам ташлагани боис уни аниқлаш осон бўлмаган.
Охир-оқибат эр-хотин бошқарув компанияси вакили қўнғироқ қилганидан кейин фарзанди қаерда эканидан хабар топган. Унинг сўзларига кўра, еттинчи қаватда яшовчи фуқаро шовқинни эшитиб, ташқарига чиққан. «У кўчага чиқиб, қизга дуч келган, кейин эса бошқарув компаниясига қўнғироқ қилган», — дейди ходим.
Мактаб ўқувчиси топилган вақтда унинг кўзлари шишиб, кўп қон йўқотган, аммо шунга қарамай ҳушида бўлган.
Жабрланувчи Пекинга — Таншандан 200 километр узоқликка олиб борилган. У ерда шифокорлар қизнинг қўли, қошлари ва кўкрак қафасида синиш ҳолатларини аниқлаган. Тиббиёт ходимлари икки марта операция ўтказган, ҳозирда у реабилитация босқичида, апрел охирида қиз назорат текширувидан ўтказилади.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳарбий харажатларни ошираётган Европа ва НАТО мудофаасига содиқ Трамп — Ҳаагадаги саммит тафсилотлари
Жаҳон | 15:45
-
ХВЖ Ўзбекистонда «солиқ юки»ни кенгайтиришни таклиф қилди. Иқтисодчи берилган тавсияларни кескин танқид қилди
Иқтисодиёт | 15:45
-
“Ўрнимда бошқа одам бўлганда ҳам шу ишни қиларди” — болакайни қутқарган ЙПХ инспектори ҳақида
Жамият | 15:35
-
Косонда 2,5 ёшли бола хусусий боғчада вафот этди
Жамият | 15:07
Мавзуга оид

14:58 / 25.06.2025
Хитой Ўзбекистонга эски машина номи остида янги машиналар етказиб бермоқда – ОАВ

14:55 / 24.06.2025
Xiaomi, Ugreen ва Baseus хавфсизлик таҳдиди туфайли пауэрбанкларни қайтариб олишни бошлади

08:26 / 24.06.2025
Хитой Ҳўрмуз бўғози ёпилиши хавфи ҳақида огоҳлантирди

16:04 / 23.06.2025