Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Штрак-Циммерман: Молдова - ЕИ учун устувор давлат
Молдовада Европарламент Хавфсизлик ва мудофаа қўмитаси (SEDE) делегациясининг расмий ташрифи якунланди.

Фото: Simion Ciochina
16 апрел, чоршанба куни Европарламентнинг Хавфсизлик ва мудофаа қўмитаси (SEDE) делегациясининг Молдова Республикасига уч кунлик расмий ташрифи якунланди. Делегацияга қўмита раиси Мари-Агнес Штрак-Циммерман бошчилик қилди. Ташрифдан кўзланган мақсад Европа Иттифоқининг Кишинёвни геосиёсий кескинлик кучайиб бораётган бир пайтда қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлаш эди.
Ташриф давомида Европарламент депутати президент Майя Санду, ЕИнинг Молдовадаги элчиси Янис Мажейкс ва Молдова ҳукуматининг бошқа юқори мартабали вакиллари билан учрашди.
«Биз Молдовага Европарламентнинг Молдова Республикасини сўзсиз қўллаб-қувватлашини билдириш учун келдик. Бизнинг ташрифимиз, айниқса, кўплаб геосиёсий муаммолар контекстида ҳамжиҳатликнинг яққол белгисидир. Биз бу ерда бўлишимиз буни аниқ кўрсатишини истаймиз: Молдова ёлғиз эмас. Европа Иттифоқи сиз томонда — ҳам интеграция йўлида, ҳам гибрид ҳужумга қарши курашда», деди делегация раҳбари.
Европалик амалдор Молдова Республикасининг Россия Федерацияси томонидан доимий чақирувлар қаршисида чидамлилиги муҳимлигини таъкидлаб, гибрид уруш мамлакатнинг демократик барқарорлигига жиддий таъсир кўрсатаётганини, у эса «Европа Иттифоқи чегараларидаги демократия қалъаси» эканини таъкидлади.
Сиёсатчи, шунингдек, Молдова ҳукуматининг ислоҳот йўли ва Европа қадриятларига содиқлигини олқишлади. «Европа парламентининг позицияси мутлақо аниқ: Молдова устувор давлат. Бу қарор тасодифий эмас, бу сизнинг доимий саъй-ҳаракатларингиз ва ислоҳотларга бўлган қатъий содиқлигингизни акс эттиради. Европа Иттифоқининг яқинда қабул қилинган резолюциясидан кўриниб турибдики, Молдовани қўллаб-қувватлаш парламентнинг жорий чақириғининг стратегик йўналишидир», деб эслатди сиёсатчи.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда Кичик ҳалқа автойўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади
Жамият | 23:57 / 17.07.2025
-
Зеленский Трамп билан «мега келишув»ни муҳокама қилаётганини айтди
Жаҳон | 23:47 / 17.07.2025
-
Тошкентда дарахтларни кесишга чеклов бекор қилиниши керак — тадбиркор Мурод Назаров
Ўзбекистон | 22:53 / 17.07.2025
-
Эрон президенти автомобили ўчиб қолганидан кейин такси чақиришга мажбур бўлди
Жаҳон | 22:51 / 17.07.2025
Мавзуга оид

14:51 / 17.07.2025
Еврокомиссия ЕИ бюджетини 2 трлн еврога оширишни таклиф қилди

12:02 / 17.07.2025
ЕИ комиссияси Украинага 100 млрд евро ажратишни таклиф қилмоқда

10:03 / 16.07.2025
ЕИнинг янги санкциялари Россия нефти нархини 15 фоизга тушириши мумкин

09:51 / 16.07.2025