Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокомиссия ЕИ бюджетини 2 трлн еврога оширишни таклиф қилди
Европа Комиссияси бўлажак ЕИ бюджетининг «энг катта» лойиҳасини тақдим этди – умумий харажатларни ошириш таклиф қилинмоқда, бироқ фермерлар ва алоҳида давлатлар камроқ маблағ олади. Европа Иттифоқи ҳужжати Берлинда танқид қилинди.

Урсула фон дер Ляйен Фото: Ansgar Haase | dpa/picture-alliance
Еврокомиссия (ЕК) Европа Иттифоқининг умумий бюджетини сезиларли даражада оширишни таклиф қилди — ҳозирги 1,21 триллион евродан 1,816 триллионгача. Бу миқдор 16 июл, чоршанба куни Брюсселда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен томонидан тақдим этилган ЕИнинг 2028-2034 йилларга мўлжалланган бюджет режасини қоплайди.
Лойиҳадаги энг муҳим ўзгаришлар — Европа Иттифоқидаги фермерларни молиявий қўллаб-қувватлашни қисқартириш, инновациялар ва технологияларга, шунингдек, Россия томонидан бошланган урушда Украинани қўллаб-қувватлашни ўз ичига олган «ташқи ҳаракатларга» харажатларнинг кўпайиши. Бундан ташқари, ЕИ тўғридан тўғри Брюсселга бориши керак бўлган Европа Иттифоқида электр чиқиндилари, тамаки ва корпоратив фойда учун янги солиқларни жорий қилишни таклиф этди.
Шундай қилиб, ЕИнинг умумий қишлоқ хўжалиги сиёсати учун харажатлар моддаси миллий ва минтақавий ҳамкорлик фондига киритилади, бу 865 миллиард еврони ташкил этади. Бу Европа Иттифоқининг янги бюджети лойиҳаси энг йирик банди бўлиб, у қишлоқ хўжалиги, балиқчилик, шунингдек, «бирлашиш» ва ижтимоий сиёсатга сарфланадиган харажатларни ўз ичига олади. Бироқ, 300 миллиард евро тўғридан тўғри фермерларни қўллаб-қувватлаш учун ажратилади, деди фон дер Ляйен. ЕИнинг 2021-2027 йилларга мўлжалланган бюджетида ушбу мақсадлар учун 386 миллиард евро ажратиш режалаштирилган.
Европа Иттифоқининг янги бюджети «рақобатбардошлик» учун сарф-харажатларни 451 миллиард еврога оширишни назарда тутади – бунга «яшил» соҳа, рақамлаштириш ва биотехнологияларга, шунингдек, илм-фанни ривожлантиришга инвестициялар киради. Бундан ташқари, тегишли фонд мудофаа ва космик соҳаларга 131 миллиард евро сарфлашни режалаштирмоқда.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
"Тошшаҳартрансхизмат"нинг 7,5 йилга қамалган собиқ раҳбари ярим йил ўтиб озодликка чиқди
Ўзбекистон | 12:58
-
Чирчиқ дарёсида қум-шағални ноқонуний қазиб олган мансабдор 6 йилга озодликдан маҳрум этилди
Жамият | 12:28
-
NYT: Трампнинг боингини таъмирлашга ядровий кучлар дастуридан тўланган
Жаҳон | 12:13
-
Таиланд ва Камбоджа тўрт кунлик урушдан сўнг музокараларни бошлашга келишиб олди
Жаҳон | 12:03
Мавзуга оид

07:40
Бюджет ташкилотлари пулидан қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш тизими ўзгаради

10:20 / 24.07.2025
Олти ойда 5,6 трлн сўмлик самарасиз бюджет харажатлари қисқартирилди

21:59 / 23.07.2025
Бюджет тизимидаги камчиликлар сунъий интеллект орқали бартараф этилади

13:43 / 23.07.2025