Лавров Путиннинг янги «амбицияли» режаларини маълум қилди
Кремл Украина билан кифояланмаслиги, бошқа ҳудудларга ҳам кўз тиккани ҳақида очиқ ишора қилмоқда, деб ёзмоқда Америкадаги Урушни ўрганиш институти таҳлилчилари.

Фото: RTVi
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров сўзларига кўра, Москва Украина билан қандайдир якунланган келишувга эришмаган, шунингдек, Путин яна бир қатор минтақаларга — Шарқий Европа, Марказий Осиё ва Жанубий Кавказга қизиқиш билдирмоқда, дейишмоқда таҳлилчилар.
Лавров Донбасс ва «Новороссия» ҳудудларини Украинага тегишли деб ҳисобламаслигини яна бир бор таъкидлади. Унга кўра, Одесса россияликлар томонидан қурилган ва Киев ҳукумати бу шаҳар аҳолиси манфаатларини ифода этолмайди. Владимир Путин эса 2023 йилда Қрим, Одесса ва бутун Қора денгиз минтақасини Украина билан боғлаш мумкин эмаслигини айтган эди.
Лавровнинг сўзларича, Россия учун хавфли нарса — «фашистлар» тарихан Россия империяси ёки СССРга тегишли бўлган ерларни эгаллаши. Унинг бу баёноти Россиянинг Болтиқбўйи давлатлари, Молдова ва СССР таркибида бўлган бошқа давлатларга қарата даъволарини англатади.
Шунингдек, Россия ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин ҳам Финландия ва НАТО мамлакатларига таҳдид қилган. Унинг баёнотларида Путиннинг 2022 йилги Украинага бостириб киришидан олдинги риторикаси қайта акс этмоқда. У, хусусан, Болтиқбўйи мамлакатлари ва Полша биринчи бўлиб «азият чекишини» айтиб ўтган.
Наришкин Трампнинг Европа мамлакатларини ўз мудофаа қобилиятини мустақил равишда кучайтиришга чақирувини ҳам танқид қилиб, бундай ҳаракатлар Россияни ўзига хос равишда «ҳимоя» чораларини кўришга мажбур қилаётганини айтди. Кремл вакиллари 2023–2024 йилларда НАТОга нисбатан бир неча бор очиқ таҳдид қилган.
Тавсия этамиз
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кўксаройда Роберт Фицони расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Ўзбекистон | 12:06
-
Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон | 11:40
-
Ўзбекистонда далаларда сомон ёниши сунъий йўлдош орқали кузатилмоқда
Ўзбекистон | 11:33
-
«Бадавлат аёл» лойиҳаси. Иштирокчилар жиддий муаммоларга дуч келишган
Ўзбекистон | 11:23
Мавзуга оид

11:05 / 05.06.2025
Зеленский: Россия бутун дунёга нафратини билдиряпти

23:40 / 04.06.2025
Путин ва Трамп Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди – Кремль

22:24 / 04.06.2025
Путин яқинда аэродромларга уюштирилган ҳужумларга жавоб қайтаришга мажбурлигини айтди – Трамп

20:34 / 04.06.2025