Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронга зарба берган АҚШ, Путиннинг олдига келган Арақчи ва Фордодан кўчирилган ядро материаллари – кун дайжести
Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз.

АҚШ Эрондаги ядровий объектларга зарба берди
АҚШ авиацияси Эрондаги учта ядровий объект — Фордо, Натанз ва Исфаҳонга ҳужум уюштирди. Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида ёзишича, Фордодаги асосий объектга «юкланган барча бомбалар ташланган».
«Биз Эрондаги учта ядровий объектга жуда муваффақиятли ҳужумимизни якунладик», – дейилади Америка президенти постида. Кейинги постида Трамп бу АҚШ, Исроил ва бутун дунё учун тарихий палла эканини билдирган. «Энди Эрон урушни тўхтатишга рози бўлиши лозим», – деган у.
АҚШ ҳарбийлари Фордодаги ядровий объектга бункерга қарши 6 та бомба ташлаган, шунингдек, Исфаҳон ва Натанздаги объектлар бўйлаб Tomahawk русумли 30 ракета учирган. Кўп ўтмай Эрон томони Фордо, Натанз ва Исфаҳондаги объектларга ҳужум қилинганини тасдиқлади. Эрон давлат телевидениеси сиёсий директори ўринбосари Ҳасан Абединий Эрон «жиддий зарар кўрмагани, чунки материаллар аллақачон олиб чиқиб кетилгани»ни таъкидлаган.
Эронга берилган зарба атрофидаги воқеалар
АҚШ 22 июнь куни Эроннинг ядровий объектларига Б-2 бомбардимончилари билан қилинган ҳужум операцияси «Midnight Hammer» - "Тунги болға" деб номланиб, 75 та юқори аниқликдаги бомба, жумладан, 14 та GBU-57 ишлатилган. Ҳарбийларга кўра, самолётлар АҚШдан кўтарилиб, 18 соат деганда Эронга етиб келган.
Трамп халқ олдида чиқиш қилиб, бу ҳужумни «ҳайратомуз ҳарбий муваффақият» деб атади. У Эронни ядро таҳдидидан қайтариш мақсадини билдирди. Бироқ Пентагон раҳбари бу зарбалар режим алмаштиришга қаратилмаганини, объектлар яксон қилинмаганини, аммо жиддий зарар етганини маълум қилди.
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи бу ҳужумни халқаро ҳуқуқ бузилиши деб баҳолади ва Исроилга 40 дан ортиқ ракета билан жавоб берди. Камида 11 киши жароҳат олди. АҚШ яқин 48 соат ичида Эрондан қасос зарбаси берилишини кутмоқда.
Шунингдек, Эрон ядро дастурини давом эттиришини билдирган. Хусусан, Эрон томони ва сунъий йўлдош расмларига таянилса, Фордодаги ядро материаллари ҳужумдан олдин кўчирилган.
АҚШ Конгрессида эса Трампнинг рухсатсиз уруш ҳаракати кескин баҳсга сабаб бўлди. Демократлар бу Конституцияга зид эканини айтмоқда, баъзи республикачилар эса Трамп қарорини қўллаб-қувватлади.
БМТ, Евроиттифоқ ва Яқин Шарқнинг айрим давлатлари бу ҳужумни хавфли эскалация деб атаб, дипломатик ечимга чақирди. Исроил зарбани олқишлади, бош вазир Бинямин Нетаняҳу эса Трампга миннатдорчилик билдирди.
Путин билан учрашув: Эрон нималар қилиши мумкин?
Эрон жавоб тариқасида Исроилга зарба беришдан ташқари бир қанча чоралар кўриши кутилмоқда.
Хусусан, бугун Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчий Москвага келган. У Россия президенти Владимир Путин билан учрашишни режалаштираётганини маълум қилди.
«Мен Россия президенти билан жиддий маслаҳатлашувлар ўтказаман. Россия – Эроннинг дўсти. Биз ҳар доим бир-биримиз билан маслаҳатлашамиз ва позицияларимизни мувофиқлаштирамиз», деган эди Эрон бош дипломати кечаги чиқишида.
Ароқчийнинг таъкидлашича, Эрон АҚШ билан олиб борилаётган ядровий дастур бўйича сўнгги музокаралар ҳақида Москвани мунтазам равишда хабардор қилиб турган.
Бундан ташқари, АҚШнинг зарбалари ортидан Эрон парламенти Ҳўрмуз бўғозини ёпишни зарур деб ҳисоблаяпти. Бу ҳақда парламентнинг миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси аъзоси Исмоил Кавсари маълум қилган. Якуний қарор Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши томонидан қабул қилинади.
Ҳўрмуз бўғози глобал савдо ва энергетика нуқтайи назаридан стратегик аҳамиятга эга. У Форс кўрфазини Уммон кўрфази ва Араб денгизи билан боғлайди. Дунё бўйича экспорт қилинаётган нефтнинг қарийб 20 фоизи, шунингдек, суюлтирилган газнинг 35 фоиздан ортиғи айнан шу йўл орқали ташилади.
Ироқ, Саудия Арабистони, Кувайт, Баҳрайн, Қатар ва БАА ўз нефть ва газини Ҳўрмуз бўғози орқали экспорт қилади. Бу экспортларнинг 80 %и Осиё мамлакатларига, қолган қисми эса Европага йўналтирилади. Хитой импорт қиладиган газнинг чорак қисми шу йўлдан келади. Бўғознинг энг тор жойи 33 км кенгликда. Унинг шимолий қирғоқлари Эрон ҳудудига тегишли бўлиб, Эрон ушбу сув йўлини сезиларли даражада назорат қилади.
Яман ҳусийчилари Қизил денгиздаги АҚШ кемаларига ҳужумлар уюштириш ниятида
Яман ҳусийчилари Эрон ядро объектларига берилган зарбаларга жавобан Қизил денгизда АҚШ кучларига ҳужумлар бошлаш ниятида. Бу ҳақда ҳусийчилар сиёсий бюросининг аъзоси Муҳаммад ал-Буҳейти маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, биринчи босқичда Қизил денгиздаги АҚШ кемаларига ҳужумлар уюштирилади. «Ансар Аллоҳ» ҳаракати вакилининг сўзларига кўра, май ойида АҚШ ва ҳусийлар ўртасида эришилган сулҳ ўз кучини йўқотган. Ўшанда ҳусийлар Яман ҳудудига ўт очишлар тўхтатилиши эвазига Америка ҳарбий кемаларига ҳужумлар уюштирмаслик мажбуриятини зиммасига олганди.
Бундан ташқари, ҳаракат вакилининг огоҳлантиришича, агар АҚШ Исроил ва Эрон ўртасидаги можарога аралашадиган бўлса, исёнчи кучлар минтақадаги Америка манфаатларига зарбалар беради. Олдинроқ ҳусийлар ўз ҳаракатларини Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси кучлари билан мувофиқлаштиргани ва Исроилга гипертовушли ракеталар орқали зарбалар уюштиргани тўғрисида хабар берилганди.
Дамашқдаги черковда теракт: 20 киши ҳалок бўлди
Сурия пойтахти Дамашқнинг шарқий қисмида жойлашган авлиё Павел черковида портлаш содир бўлди. Маълумотларга кўра, портловчи қурилмани худкуш террорчи ҳаракатга келтирган.
Al Hadath телеканалининг маълум қилишича, черковга кирган худкуш автоматик қуролдан ўт очган, кейин эса портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган. Сурия ҳукумати ҳужум учун масъулиятни ИШИД террорчилик ташкилоти зиммасига юклади.
Теракт насроний аҳоли истиқомат қиладиган Дувейла даҳасида содир этилган. Полиция ҳудудни қуршаб олган, воқеа жойига тез ёрдам етиб келиб, ярадорларни олиб кетмоқда. OАВ теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 20 кишига етгани ва 52 киши яраланганини айтмоқда.
Бразилияда ҳаво шари ҳалокати: 8 киши вафот этди
Бразилиянинг Прая-Гранде шаҳрида ҳаво шари қулаши оқибатида камида 8 киши ҳалок бўлди, 13 нафар йўловчи, жумладан учувчи омон қолди. Шарда жами 21 киши бўлган.
Ҳодиса пайтида шар саватида ёндиргич туфайли ёнғин чиққан, учувчи аппаратни шошилинч равишда ерга тушира бошлаган ва одамларга сакрашни буюрган. Бир қисми сакрашга улгурган, аммо айримлари улгурмаган, шар яна юқорига кўтарилиб кетган ва кўп ўтмай қулаб тушган.
Ҳаво шари тиббиёт маркази яқинида ерга қулаган. Жабрланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган.
Санта-Катарина штати губернатори Жоржино Мелло воқеани фожиа деб атади ва барча ресурслар жабрланганларга ёрдам беришга йўналтирилганини билдирди. Бразилия президенти Лула да Силва ҳам қурбонлар оилаларига ҳамдардлик билдирди.
«Тинчликпарвар президент сифатида келган Трамп янги уруш бошлади» — Медведев
Доналд Трамп Эроннинг ядро объектларига зарба беришни буюриб, «АҚШни янги можарога тортди». Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди. «Тинчликпарвар президент сифатида келган Трамп янги уруш бошлади», — деб ёзган у.
Медведевнинг таъкидлашича, «дунёнинг мутлақо катта қисми Исроил ва АҚШ ҳаракатларига қарши», айрим давлатлар ҳатто «Эронга тўғридан тўғри ўзининг ядровий жанговар комплектларини етказиб беришга тайёр». Шу билан бирга, Медведев улар орасида Эроннинг «стратегик шериги» ҳисобланувчи Россия бор ёки йўқлигига аниқлик киритмаган.
Медведев, шунингдек, америкаликларнинг зарбаси жиддий зарар етказмагани, аммо эронликларни оятуллоҳ режими атрофида жипслаштиргани ва энди Теҳрон аниқ ядровий қуролни яратишига ишонч билдирди. «Бундай муваффақият билан Трампга тинчлик бўйича Нобел мукофоти насиб этмайди… Яхши бошланиш, табриклайман, жаноб президент!» — деб ёзади у.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Челси» финалда даҳшатли «ПСЖ»ни йирик ҳисобда енгди
Спорт | 02:13
-
Янник Синнер Алкарасни мағлуб этди ва биринчи марта Уимблдон ғолибига айланди
Спорт | 00:44
-
Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқхонадан қочиб кетди
Жаҳон | 23:47 / 13.07.2025
-
Нигерия собиқ президенти Муҳаммад Бухорий вафот этди
Жаҳон | 23:01 / 13.07.2025
Мавзуга оид

21:29 / 13.07.2025
Евркомиссия раҳбари АҚШ божларига жавоб қайтаришга тайёрлигини маълум қилди

19:50 / 13.07.2025
АҚШ бош прокурори Трампга қарши ишларга алоқадор 20 дан ортиқ ходимни ишдан бўшатди

15:28 / 13.07.2025
Эрон президенти Исроилнинг июн ойидаги ҳужумида яраланган — Fars

20:08 / 12.07.2025