ЦАҲАЛ Ғазодаги уруш стратегиясини радикал ўзгартирди
Исроил Мудофаа армияси (ЦАҲАЛ) аввал эълон қилинган муваффақиятлар ва ҲАМАС жангчиларининг катта қисми йўқ қилингани иддао қилинганига қарамасдан, Ғазо секторида кенг кўламли урушни давом эттирмоқда.

Фото: NBC News
Бироқ сўнгги воқеалар ортидан қайтадан разведка маълумотларининг ишончлилиги, ҳудудни назорат қилиш даражаси ва ҲАМАС ҳаракатининг ҳатто кучли зарбалардан сўнг ҳам ўз фаолиятини тиклаш қобилияти ҳақидаги саволлар кун тартибига қайтди, деб хабар бермоқда Исроилнинг Walla нашри.
Айнан мана шу ҳудудларда ҲАМАС баъзи объектларини тиклашга, биноларни қўмондонлик марказларига айлантиришга ва ер ости инфратузилмасидан қайта фойдаланишга эришган. Бу эса операциялар тугаганидан сўнг етарли назорат ўрнатилмагани ва разведка хатолари борлигини кўрсатади. Туннелларни йўқ қилиш муаммоси ҳали ҳам долзарб: ҳатто кучли зарбалардан сўнг ҳам ер ости коммуникациялар тўлиқ вайрон қилинганига ишонч йўқ.
ЦАҲАЛ вакиллари аввалроқ «ҲАМАС метро тармоғи» деб аталувчи ер ости тизимини йўқ қилгани ҳақида маълум қилган эди, аммо амалиётда бу туннеллар фаолиятини давом эттирмоқда. Улардан кўп қисми фақат сўнгги кунларда аниқланиб йўқ қилинган. Бу эса уруш бошидаги расмий баёнотларнинг ишончлилигига шубҳа уйғотмоқда.
Ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув бузилгандан сўнг манёврлар қайта бошланган.
Генерал-лейтенант Эял Замир бошчилигида амалга оширилаётган янги тактика рейдларга эмас, балки ҳудудни узоқ муддатли эгаллаб туришга асосланмоқда — бундай ёндашув ҳамасчиларга қайта куч тўплаш имконини бермайди. Асосий эътибор муҳандислик ишлари ва изчил назоратни ўрнатишга қаратилган. Бу эса катта ресурс, вақт ва қисмлар ўртасида юқори даражадаги мувофиқликни талаб қилади.
Стратегик ўқлар, хусусан Мораг ўқига алоҳида урғу берилмоқда. Бу ўқ Рафаҳни Хон Юнусдан ажратиб қўйди ва Ғазо сектори бўйлаб ҳаракатни чеклаб, ҳамасчиларнинг ҳаракатини мустаҳкам назоратга олиш имконини яратди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Исроил қўшинлари Ғазо ҳудудининг тахминан 30 фоизини назорат қилмоқда. Якуний мақсад — секторнинг ярмидан кўпроқ қисмни эгаллаш. Бу ҲАМАС позицияларини заифлаштириш, уларнинг ҳарбий салоҳиятини чеклаш ва логистика йўлларини кесиш учун амалга оширилмоқда.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Дамашқдаги черковда теракт содир этилди. 20 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 01:21
-
Организмдаги «қариётган» ҳужайраларни аниқлашнинг янги усули ишлаб чиқилди
Фан-техника | 00:30
-
Яксон қилинмаган, лекин жиддий зарар — Пентагон Эронга қарши операция тафсилотларини очиқлади
Жаҳон | 22:44 / 22.06.2025
-
Миллиардер Майкл Линчнинг чўкиб кетган суперяхтаси сув тубидан олиб чиқилди
Жаҳон | 22:35 / 22.06.2025
Мавзуга оид

21:07 / 22.06.2025
Исроил армияси Эроннинг 4 та туманидаги ҳарбий объектларга ҳужум қилди

14:35 / 22.06.2025
Ўзбекистон фуқаролари Исроил ва Эронга сафар қилишдан тийилишга чақирилди

12:57 / 22.06.2025
АҚШ яқин 48 ичида Эроннинг эҳтимолий жавоб зарбасига тайёргарлик кўрмоқда — NBC News

12:06 / 22.06.2025