Зеленский: Украина АҚШдан 50 млрд долларлик қурол сотиб олмоқчи
Украина 30, ҳатто 50 млрд доллар эвазига Америкадан ҳаво ҳужумидан ҳимоя воситалари ва бошқа қурол-яроғларни сотиб олишга тайёр, деди Украина раҳбари.

Фото: Украина президенти матбуот хизмати
Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский журналистлар билан учрашувда баёнот берди, деб хабар бермоқда РБК-Украина.
Зеленскийнинг фикрича, Украина АҚШнинг аввалги президенти Жо Байден томонидан маъқулланган ҳарбий ёрдам пакетини тўлиқ ишлатиб бўлмаган.
«Байден давридаги ёрдам ҳақида. Аниқ муддатларни эслай олмайман, ростини айтсам. Менимча, ёрдам доимий равишда белгиланган бирор муддатга боғланмасдан келаётганди. Шунинг учун буни вақт билан боғлашга зарурият йўқ эди. Бу ерда маблағ миқдори муҳим. У тўлиқ ишлатилдими? Йўқ. Биз ҳануз таянадиган ресурслар бор», — деди Зеленский.
Шу билан бирга, у Украина Америка томонига қўшимча ёрдам пакети учун расмий сўров юборганини маълум қилди. Украина ушбу пакетни харид қилишни хоҳлайди.
«Биз Америка томонига йирик бир пакетни тақдим этдик — биз уни сотиб олмоқчимиз. Қандай шаклда бўлмасин. Унга тўловни қандай оширишимиз бизнинг формат, ўзимиз ҳал қиламиз», — деди президент.
Зеленскийнинг таъкидлашича, АҚШдан кутилган келгуси ҳарбий ёрдам пакетини Украина бепул сўрамаган.
«Биз буни хавфсизлик кафолати сифатида ҳам кўрамиз. Биз бу ёрдамни хавфсизлик келишувига боғлашни хоҳлаймиз. Жуда оддий: бизга пакет беринглар — биз тўлаймиз. Бу пакетда ҲҲҲ тизимлари ва бизга зарур бўлган бошқа воситалар бор. Биз ушбу ёрдамни хавфсизлик кафолати деб ҳисоблаймиз. Бу нарсалар бир-бирига шу тарзда боғлиқ», — деди у.
Давлат раҳбари маълум қилишича, у АҚШ президенти Доналд Трамп билан ҳаво ҳужумидан ҳимоя воситалари тўғрисида гаплашган ва ундан 10 млрд долларлик мудофаа воситаларини сотишни сўраган.
«Мен унга телефон орқали шундай дедим: ҳеч бўлмаса 10 млрд долларлик пакет беринг. Бу ҳимоя — уруш тугаганидан кейинги ёрдамдир, хавфсизлик кафолатидир, чунки Украина осмон ҲҲҲ тизимлари билан ёпилган бўлади. Биз турли форматларга, турли воситаларга тайёрмиз. Биз 30, ҳатто 50 миллиард доллар топишга ҳам тайёрмиз», — деб таъкидлади Зеленский.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳамбург марказий вокзалида аёл киши пичоқ билан одамларга ҳужум қилди. Камида 12 киши жароҳат олди
Жаҳон | 23:27
-
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
Жамият | 23:09
-
Россия асирлар алмашинуви якунланиши билан Украинага ўзининг тинчлик шартларини тақдим этади — Лавров
Жаҳон | 23:03
-
Хитойлик тайконавтлар очиқ космосда 8 соатлик миссияни амалга оширди
Жаҳон | 22:56
Мавзуга оид

23:03 / 23.05.2025
Россия асирлар алмашинуви якунланиши билан Украинага ўзининг тинчлик шартларини тақдим этади — Лавров

21:45 / 23.05.2025
Трамп Европа Иттифоқига 50 фоизлик божлар жорий этиш режасини эълон қилди

21:14 / 23.05.2025
Россия ва Украина 390 нафар асирни алмаштирди

15:51 / 23.05.2025