ЖССТ Ўзбекистонда тиббиёт соҳасидаги лойиҳа фаолиятини кенгайтиради
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси ва ЖССТ ваколатхонаси раҳбари мамлакатда тиббиёт соҳасидаги лойиҳа фаолиятини кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди.

Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси Мунира Аминова Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ашина Халакдина билан учрашув ўтказди.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистоннинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорлигининг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Соғлиқни сақлаш соҳасида, жумладан, "Ўзбекистон–2030" стратегияси доирасида тегишли вазифаларни амалга оширишда яқин ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш ва такомиллаштиришга қаратилган лойиҳа фаолиятини кенгайтириш бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш мавзусига алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид

08:49 / 03.04.2025
«Янги пандемия дунёда ҳатто эртагаёқ бошланиши мумкин» — ЖССТ бош директори

14:46 / 01.04.2025
“Етим қолган невараларим кўзига қарай олмаяпман” — Попда оёғи синиши билан операция қилинган бемор вафот этди

14:54 / 30.03.2025
Reuters: ЖССТ молиявий муаммолар сабаб ходимлари сонини қисқартиради

13:40 / 28.03.2025