Ўзбекистон | 17:28 / 28.03.2025
2181
2 дақиқада ўқилади

«Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали хорижда ўқиганлар ишга танловсиз олинади

2025 йилдан «Эл-юрт умиди» жамғармасининг янги стипендия йўналиши сифатида «Ёрқин истеъдод» лойиҳаси жорий этилади.

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2025 йилдан «Эл-юрт умиди» жамғармасининг янги стипендия йўналиши сифатида «Ёрқин истеъдод» лойиҳаси жорий этилади.

Бунда қуйидагилар назарда тутилади:

  • ҳар йили иқтидорли, билимга чанқоқ, оғир оилавий шароити сабабли ўқиш имкониятига эга бўлмаган камбағал оилалар фарзандларини хорижда ўқитиш мақсадида ҳар бир маҳалладан фаол ёшларни саралаш;
  • саралаб олинган ёшларнинг иқтидорини аниқлаш орқали уларни салоҳиятига мос хорижий олийгоҳларга юбориш учун тайёргарлик курсларида ўқитиш.

«Эл-юрт умиди» жамғармасига жорий йилда «Ёрқин истеъдод» лойиҳаси учун 300 миллиард сўм ажратилади.

«Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали хорижий мамлакатларда таълим олиб қайтган стипендиатлар миллий кадрлар захирасига тўғридан-тўғри киритилади ҳамда улар давлат органлари, ташкилотлари ва муассасаларига ишга танловсиз олинади

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!