Арктикада қишки денгиз музлари рекорд даражада камайди — NASA олимлари

Фото: NASA сайтидан скриншот
2025 йил 22 март куни Арктикада қишки денгиз музлари ҳажми бўйича йиллик энг юқори кўрсаткич қайд этилди, бу эса бошқа йилларнинг энг юқори даражаси билан солиштирганда энг паст кўрсаткич бўлди, деб хабар бермоқда NASA ҳамда Колорадо-Боулдер университети қошидаги Миллий қор ва муз маълумотлари маркази (NSIDC).
Қишки муз қоплами 5,53 млн мил квадрат (14,33 млн км²) ни ташкил этди. Бу эса 2017 йилги рекорд паст кўрсаткич — 5,56 млн мил квадрат (14,41 млн км²) дан ҳам кам.
Қоронғу ва совуқ қиш фаслида денгиз музлари шаклланиб, Арктика денгизлари бўйлаб ёйилади. Аммо сўнгги йилларда янги музлар камроқ ҳосил бўлмоқда ва кўп йиллик муз захираси ҳам тўпланмаяпти. Бу йил ҳам сўнгги ўн йилликларда кузатилаётган пасайиш тенденцияси давом этди. Бу йилги қишдаги энг юқори кўрсаткич 1981–2010 йиллар ўртача даражасидан 510 минг мил квадрат (1,32 млн км²)га кам бўлди.
2025 йилда Антарктикада ёзги музлар 1 март куни 764 минг мил квадрат (1,98 млн км²) гача чекинди — бу тарихдаги иккинчи энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Бу 2010 йилгача кузатилган ўртача даража — 1,10 млн мил квадрат (2,84 млн км²) дан 30 фоизга кам. Денгиз музлари кўлами деганда, муз концентрацияси камида 15 фоиз бўлган океан майдони тушунилади.
Ҳар икки қутбдаги музлар миқдорининг камайиши яна бир тарихий оқибатга олиб келди — Ер сайёрасидаги умумий денгиз музлари ҳажми ҳам энг паст даражага тушди. Жорий йил феврал ойи ўртасида глобал миқёсдаги муз қоплами 2010 йилгача бўлган ўртача даражадан 1 млн мил квадрат (2,5 млн км²)га камайди. Жами бўлиб, Ер сайёрасида йўқотилган музлар майдони Миссисипи дарёсининг шарқида жойлашган бутун АҚШ ҳудудига тенг майдонни ташкил этади.
«Биз янги ёз мавсумига олдинги йилларга нисбатан камроқ муз захираси билан кирамиз, — деди NASA’нинг Годдард фазо парки маркази мутахассиси Линетт Бойсверт. — Бу келажак учун яхши ишора эмас».
Олимлар асосан АҚШ Мудофаа метеорология йўлдош дастури (DMSP) сунъий йўлдошларига таянади, улар Ернинг микротўлқинли радиациясини ўлчайди. Бу табиий радиация очиқ сув ва муз қоплами орасида фарқ қилади — микротўлқинли тасвирларда муз ёрқин кўриниш беради. Бу сканерлар булут орқали ҳам кўра олади ва ҳар куни глобал кузатувларни амалга ошириш имконини беради. DMSP маълумотлари 1978–1985 йилларда NASA ва АҚШ Миллий океан ва атмосфера бошқармаси томонидан бошқарилган Nimbus-7 йўлдоши маълумотлари билан тўлдирилади.
«Жанубий яримшар узоқ муддатли кам музли янги нормани бошлагани ёки бу Антарктикада вақтинча кузатилаётган ҳолатми — бу ҳали аниқ эмас», — деди NSIDC’дан музшунос Валт Майер.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Швецияда тухумни қизининг пешонасига уриб чаққан аёл жаримага тортилди
Жаҳон | 00:42
-
Лондонда Россия жосуслик тармоғи раҳбари 10 йилга қамалди
Жаҳон | 00:11
-
Андижонда 30 минг доллар билан қўлга тушган судя иши бўйича маълумот берилди
Ўзбекистон | 23:27 / 12.05.2025
-
Россиянинг Украинадаги собиқ қўмондони Жазоирда кўриниш берди. У Пригожин исёнидан кейин «йўқолиб қолганди»
Жаҳон | 23:02 / 12.05.2025
Мавзуга оид

01:03 / 08.05.2025
NASA 2026 йилда Марсга ракета учириши мумкин

23:59 / 03.05.2025
АҚШ Халқаро космик станцияни молиялаштиришни қисқартиради

23:01 / 22.04.2025
NASA зонди ноодатий шаклга эга астероид суратларини узатди

22:55 / 21.04.2025