Ўзбекистон | 13:07 / 27.03.2025
7222
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга келаётган хорижлик сайёҳлар сони сезиларли ошди

2025 йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистонга 1,3 млн чет эл фуқароси туристик мақсадда келган. Бу – ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 37 фоизга кўп. Ўзбекистонга келаётган хитойликлар сони 2,6 баробарга, туркманистонликлар сони 2,4 баробарга ошган. МДҲ мамлакатларини ҳисобга олмаганда, энг кўп сайёҳ Афғонистондан келяпти.

Фото: Getty images

2025 йилнинг январ-феврал ойларида жами 1,3 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистон ташриф буюрган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Туристлар ташрифи ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 361,2 минг нафарга ёки 37,1 фоизга ошган.

Жорий йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистонга ташриф буюрган чет эл фуқаролари мамлакатлар кесимида қуйидагича:

  • Қирғизистон – 422 591 нафар (ўтган йилнинг мос даврида 291 112 нафар);
  • Тожикистон – 401 377 нафар (363 410 нафар);
  • Қозоғистон – 199 048 нафар (155 858 нафар);
  • Россия – 90 611 нафар (77 866 нафар);
  • Афғонистон – 81 797 нафар;
  • Туркманистон – 48 871 нафар (20 157 нафар);
  • Туркия – 22 520 нафар (14267 нафар);
  • Хитой – 14 062 нафар (5516 нафар);
  • Ҳиндистон – 10 326 нафар (7005 нафар);
  • Корея Республикаси – 5 292 нафар (5 460 нафар);
  • бошқа давлатлар – 38 810 нафар.

Мавзуга оид